Реализм


Сақлаш
16:10 / 09.10.2023 0 607

Реализм (лотинча realis – воқеий нарсалар) – санъат ва адабиётдаги асосий ижодий услублардан бири. Санъат ва адабиётнинг икки асосий ижодий услуби бор: реализм ва романтизм. В.Г.Белинский «Рус повестлари ва Гоголь повестлари ҳақида» мақоласида романтизм ва реализм ижодий услубларини кўзда тутиб, поэзияни «идеал ва реалистик поэзия»га ажратган эди. Реализмнинг бош принципи турмушни ростгўйлик билан тасвирлаш, ҳаёт ҳақиқатини тўғри ёритишдир. Типиклик реалистик санъат ва адабиётнинг негизидир. Типик характерларни типик шароитда тасвирлаш ҳаёт ҳақиқати ва унинг қонуниятини тўлароқ ҳамда ёрқинроқ ёритишга, мужассамлаштиришга хизмат қилади. Образлар типиклаштирилмаса, мукаммал реалистик асар даражасига кўтарила олмайди. Реалист санъаткор ҳаётнинг энг муҳим ва характерли воқеа-ҳодисаларини тасвир объекти қилиб олади, ҳаёт воқеликларини саралаб тўплайди, уларни бадиий умумлаштиради ва индивидуаллаштирилган типик образларда мужассамлаштиради. Реализм элементлари, воқеликни реалистик тасвирлаш тенденциялари, кўпинча, романтизм билан ёнма-ён ёки аралаш ҳолда намоён бўлади. Шарт-шароит, мавзу ва ёзувчи кўзлаган ижтимоий-эстетик мақсаднинг моҳиятига қараб, алоҳида олинган бадиий асарларда романтика ёки романтик тамойиллар етакчи бўлади. Шу билан бирга, таъкидлаш лозимки, реалистик асарда романтизм элементларининг, романтик асарда реализм элементларининг бўлиши ҳам табиий ҳолдир. Реализм ижодий услуби конкрет, тарихийдир. У бир нуқтада туриб қолмади, унинг моҳияти ва ижтимоий-эстетик вазифаси ўсиб, ўзгариб борди. Бинобарин, адабиётшуносликда баъзан реализмни тасниф этиб, «антик реализм», «илк реализм» каби иборалар ҳам қўлланилади. Ўзбек мумтоз адабиётидаги реализм тенденцияларининг ривожланишида мумтоз йўналиш (айниқса, Навоий ижоди), демократик тенденциядаги адабиёт (Турди, Махмур, Гулханий ва бошқалар ижоди) муҳим роль ўйнайди. Муқимий, Фурқат, Завқий ва Аваз Ўтар каби демократ, маърифатпарвар шоирлар ижоди билан ўзбек адабиётидаги реализм ўз тараққиётининг янги босқичига кўтарилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 209
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 192
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 328
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15158
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6375
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6166
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5675
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5119
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4825
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4229
Ўзбекистон тарихи

//