Раҳмдиллик


Сақлаш
14:10 / 09.10.2023 0 649

Раҳмдиллик – ўзгаларга нисбатан меҳр-шафқат, меҳрибонлик, инсонпарварлик туйғусини ифодаловчи тушунча. Раҳмдилликнинг туб моҳияти инсонни ҳурмат қилиш, қадр-қимматини билиш ҳамда уларга меҳрибонлик кўрсатишдан иборатдир. Раҳмдиллик ўзгаларга меҳр-шафқат кўрсатиш, амалий кўмак бериш каби инсоний фазилатларда намоён бўлади. Инсондаги раҳмдиллик ва меҳрибонлик унинг маънавий гўзаллигидан, нозик табиат эгаси эканидан далолат беради. Шунингдек, раҳмдиллик ижобий фазилатлар билан бойитиб борилади. Раҳмдил киши эзгу ишлар қилишга мойил, қалби дарё инсондир. Улар ўзгаларга нисбатан меҳр-шафқатли бўлади. Раҳмдил инсон яхшиликдан куч олиб, эл манфаатини кўзлайди, ўзгалар манфаатини ўз манфаатидан устун қўяди. Инсонда ачиниш ҳиссининг мавжудлиги унинг раҳмдиллигидан далолат беради. Раҳмдил инсоннинг нияти холис, ёрдами беғараз бўлади, ўзгаларга маънавий озиқа беради. Олийҳиммат, раҳмдил, сахий инсон тўлиб-тошиб оқаётган дарёга ўхшайди, у ўзидаги илм-маърифатдан, эзгу ишлардан ҳаммани баҳраманд қилгиси келади. Ҳадиси шарифда келтирилишича, «Аллоҳ таоло ўз раҳматини юз бўлак қилди. Тўқсон тўққиз бўлагини Ўзида олиб қолди ва қолган бир бўлагини Ер юзига туширди. (Мана шу бир бўлак раҳм бутун мавжудотларга тақсимланди). Урғочи отнинг ўз боласини босиб олмаслик учун оёғини тортиши ҳам мана шундандир».

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16184
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6790
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6638
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5355
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4780
Ўзбекистон тарихи

//