Гар инсон экансан, халқ манфаати йўлида ҳаракат қил


Сақлаш
14:12 / 01.12.2021 0 977

 

Ҳокимият жилови одил подшоҳ қўлида бўлса, ҳамма адолатли бўлишга ва яхши хислатларни эгаллашга  интилади. Аксинча бўлса, халқ ёлғончилик ва бошқа ярамас ҳатти-ҳаракатларга мойиллик кўрсатади.

                                                                             Жалолиддин Даввоний

 

Гар инсон экансан, халқ манфаати йўлида ҳаракат қил, токи халқ ўз хоҳиш-истаги билан сенинг хизматингда бўлсин.

                                                                               Мажидиддин Хавофий

 

Ҳақиқат ва адолат билан тўғри сиёсат юргизмаган ҳар бир раҳбар ва бошлиқ қаттиқ азоб-уқубат ва  балога гирифтор бўлур.

                                                                      Абулқосим аз-Замахшарий

 

Амалда қўлланилмайдиган билим жонсиз танага ўхшайди. Билим дарахтдир, амал эса - унинг меваси... Ҳосил бермайдиган шох носоғлом бўлади.

                                                                               Ҳусайн Воиз Кошифий

 

Агар адолат ҳимоя қилинмаса, заиф ва кучли одамлар йўқолиб кетади. Модомики, заифлар қирилиб кетар  экан, кучлилар ҳам омон қолмайди. Чунки кишиларнинг турмуши бир-бири билан ўзаро боғлиқ. Хулласи калом, халқнинг аҳволи адолатсиз яхшиланмайди.

                                                                               Ҳусайн Воиз Кошифий

 

Бу умматга уч нарсадан зарарлироқ нарса йўқдир: пулни яхши кўриш, бошлиқ бўлишга интилиш ва султонлар эшигига қатнаш. Батаҳқиқ, Аллоҳ таоло улардан чиқиш йўлини ҳам кўрсатиб қўйган.

                                                                                                Абу Ҳурайра

 

Кўпинча тенглик тушунчасининг адолат билан аралашганини кўрамиз. Инсонга икки, қўйга тўрт оёқ берилишида бир тенгсизлик бордир. Аммо адолатсизлик эмас. Инсонга буниси, қўйга эса униси ярашади.

                                                                                        Алоуддин Башар

 

Одамгарчилиги бор мард киши ўзидан ва ўзиники эканлигига ҳеч ким тортишиб ўтирмайдиган нарсадан бошқасига эгалик қилмайди.

                                                                                  Абу Райҳон Беруний

 

 

Тўпловчи Аҳмад МУҲАММАД

 

“Шарқ ҳақни топди...” китобидан олинди.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 9
Қаҳрамон

Биласизми?

14:07 / 15.07.2025 0 222
“Кимсан” аслида ким?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 11584
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5942
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5356
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5281
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4728
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4146
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3721
Ўқиш пули

//