Постструктурализм


Сақлаш
17:10 / 04.10.2023 0 681

Постструктурализм (неоструктурализм) струк турализм негизида вужудга келган ва уни қайта кўриб чиқишга қаратилган фалсафий таълимот. Лингвистик структурализм асосчиси Ф.Соссюр ва структурализмнинг йирик вакили Клод Леви-Строслар фикрича, анъанавий фалсафий усул ва лингвистик қоидалар ва бошқа ижтимоий назариялар билан дунёни изоҳлаб бўлмайди. Уларни тубдан қайта кўриб чиқиш керак. Постструктурализм структурализм намояндалари Ж.Деррида, Фуко ва Лакон таълимотларига суяниб, илгариги лингвистик назарияни «қайта конструкция қилиш асосида феноменология соҳасини, Соссюрнинг лингвистик қарашлари, структурализм ва Лаканнинг руҳий таҳлилини танқидий таҳлил қилган. Соссюр лингвистик белгиларни термин ва товушда ифодалашнинг бир-биридан фарқини кўрсатган бўлса, постструктурализм вакиллари бу терминларнинг бир бутунлиги, бир хиллиги мақсадга мувофиқ эмас, деб ҳисоблайди. Бу тушунчалар турли маънога эга бўлгани учун уларга мукаммал таъриф бериш мумкин эмас, деб таъкидлайди. Умуман олганда, постструктурализм структурани бутунлай рад этмайди, балки унга янгича муносабатда бўлишни талаб этади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16184
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6790
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6638
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5355
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4780
Ўзбекистон тарихи

//