Гарри Поттер шаҳарчасига саёҳатга тайёрмисиз?


Сақлаш
18:11 / 30.11.2021 0 1092

Жаҳон адабиётидаги машҳур асарлар асосида филмлар суратга олиниши, қаҳрамонларига  ҳайкаллар қўйилиши оддий ҳолга айланган. Аммо уларга атаб кичик шаҳарчалар қурилгани ҳақида эшитгансизми?

 

Гарри Поттер образининг шуҳрати 24 йилдан буён сўнган эмас. Дунё бўйича Жоан Роулингни севиб ўқийдиган, китоб асосида яратилган филмни қайта-қайта томоша қиладиган турли ёшдаги поттерменлар минглаб топилади.

 

Harry Potter - Hogwarts Day Poster | All posters in one place | 3+1 FREE

 

Энди Гаррининг мухлислари унинг оламига бемалол саёҳат қилиши, Ҳогвартга бориб ўқиши, филм қаҳрамонлари билан ёнма-ён юриши мумкин. Токиода янги Гарри Поттер боғининг қурилиши билан мухлислар ажойиб хаёлий оламга қадам қўйиш имкониятига эга бўлади.

 

Янги шаҳарчада нималарга дуч келиш мумкин? Кино ишқибозлари саҳна ортидаги тажрибаларнинг гувоҳи бўлади, Гарри Поттер таълим олган мактаб билан қизиққанлар дарсларда қатнашиб кўра олади. Қаҳрамонларнинг асил либослари кўргазмаси, филмдан парчалар намойиши ҳам режалаштирилган.

 

Diagon Alley, Warner Bros Studio Tour. Copyright Gretta Schifano - Mums do  travel

 Лондондаги Гарри Поттер шаҳарчаси.

 

Боғга ҳозирча 30 минг квадрат фут (3 минг m2) майдон ажратилган. Пиёда сайр қилиш учун тахминан ярим кун керак бўлади.

 

2012-йили Лондонда ҳам Гарри Поттер шаҳарчаси (майдони 14 минг m2) очилган эди. Ташриф буюрувчилар сони бўйича диққатга сазовор жойлар қаторида тезда юқори ўринларга чиқиб олди. Токиода эса янада ажойиб саргузаштлар бўлиши кутилмоқда.

 

Superb Model Hogwarts Castle Filming Miniature in the Snow - YouTube

 Лондондаги Гарри Поттер шаҳарчаси.

 

Гарри Поттер ишқибозлари янги боғга 2023-йилдан ташриф буюриши мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 114
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 124
Келажак бор



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15815
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6574
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6565
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5858
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5299
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5195
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4607
Ўзбекистон тарихи

//