Очиққўллик


Сақлаш
16:09 / 27.09.2023 0 644

Очиққўллик – инсон маънавий қиёфасига хос хусусият, сахийлик, қўли очиқлик, ҳотамтойлик маъноларини англатадиган тушунча. Очиққўллик ҳар кимга ҳам насиб қилаверадиган хусусият эмас. Бундай хусусият айрим одамлардагина учрайди, шунингдек у бойларга ҳам, камбағал одамларга ҳам хос бўлиши мумкин. Очиққўллик хусусиятига эга бой-бадавлат кишилар кам таъминланган, кўп болали, иқтисодий жиҳатдан қийналиб қолган оилаларга савоб учун доимий равишда ёрдам кўрсатиб келади. Баъзан ўртаҳол кишиларда ҳам очиққўллик хусусияти бўлади. Бу уларга аждодларидан ўтган бўлиши мумкин. Кўринадики, очиққўллик сўзи маънавиятга бевосита тегишли, негаки, маънавий етук кишигина очиққўллик бўлиши мумкин. Ўзбек халқига очиққўллик хусусияти азалдан хос, унинг бу хусусияти, айниқса, II Жаҳон уруши давридаги оғир дамларда синалган ва бошқа халқлар томонидан тан олинган. Шунинг учун очиққўллик халқимиз маънавиятидан чуқур ўрин олган, миллий менталитетимизга хос хусусият сифатида қадрланади. Ўзбек халқининг очиққўллик хусусияти ёзувчи Раҳмат Файзийнинг «Ҳазрати инсон» романи ва шу роман асосида ишланган «Сен етим эмассан» фильмида ёрқин ифода этилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Ҳикмат

15:07 / 30.07.2026 0 122
Ғурурдан баланд меҳр

Ҳикмат

16:07 / 23.07.2026 0 137
Энг қиммат ширинлик

Биласизми?

14:07 / 22.07.2026 0 117
“Ўктам”нинг этимологияси

Биласизми?

11:07 / 22.07.2026 0 150
Вафо ва вафот



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 17261
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 7136
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6896
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 6168
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5728
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5572
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 5244
Ўзбекистон тарихи

//