Орфеизм


Сақлаш
17:09 / 26.09.2023 0 741

Орфеизм – қадимги Юнонистоннинг мистик шоири Орфейга тегишли деб ҳисобланадиган ақидалар, тамойилларни ифода этувчи тушунча. Орфей қалб, руҳнинг илоҳийлигини, тананинг нопоклигини таъкидлаган. Орфеизмда ўлим озод бўлиш сифатида талқин этилади. Унда келажакдаги ҳаёт масаласи марказий ўрин эгаллайди. Бу мистик таълимот кўплаб адабий асарларда, хусусанн, орфеик лирикада из қолдирган. Унинг таъсирини пифагоризмда ҳам кўриш мумкин. Антик даврнинг сўнгги давригача унинг ахлоқий таъсири сақланиб қолди, ҳатто Афлотунда биз орфеизмга хос бўлган ҳаётдаги бегоналашувни, келажак ҳаётни орзу қилишни кўришимиз мумкин. Суқрот ҳам ҳозирги ҳаёт бу ўлим, ўлим эса ҳаётнинг бошланиши бўлиши мумкин, деган тарзда фикр юритгани орфеизмнинг таъсиридан дарак беради.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Ҳикмат

15:07 / 30.07.2026 0 122
Ғурурдан баланд меҳр

Ҳикмат

16:07 / 23.07.2026 0 137
Энг қиммат ширинлик

Биласизми?

14:07 / 22.07.2026 0 117
“Ўктам”нинг этимологияси

Биласизми?

11:07 / 22.07.2026 0 150
Вафо ва вафот



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 17261
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 7136
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6896
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 6168
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5728
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5572
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 5245
Ўзбекистон тарихи

//