Орият


Сақлаш
17:09 / 26.09.2023 0 665

Орият инсон маънавий қиёфасига хос иззат-нафс, қадр туйғуларини ифодаловчи тушунча. Орият инсоний хусусият бўлиб, ориятли инсон ўзи ва оиласи, миллати ва Ватанининг иззат-нафсини, қадрини юксак тутади. У ўзини ҳам, ўзгаларни ҳам қадрлай билади. Орият инсоннинг хатти-ҳаракати, ўзини тутиши ва муомаласида ифодаланади. Инсон орияти оиласи ва бутун миллатнинг ориятини ифода этади. Ўзгалар қадр-қиммати, шаънини ўз қадр-қиммати, шаъни даражасида кўрадиган ориятли инсон юқори обрўга эга бўлади. У ҳамиша адолат учун курашади, бунда унинг энг асосий кўмакчиси пок виждонидир. Орият шахсни шахс, миллатни миллат, давлатни давлат сифатида сақлаб қолишга хизмат қилади. Орият инсонни нотўғри, ножўя хатти-ҳаракатлардан асрайди. Чунки бунга унинг виждони, орияти йўл қўймайди. Ориятли инсон муваффақиятсизликка учраса ҳам, ҳеч қачон тушкунликка тушмайди, мақсадига эришиш учун барча қийинчиликларни енгиб ўтишга интилади. Чунки унда орият, виждон устун туради.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 148
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16057
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6733
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6610
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5903
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5339
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5301
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4727
Ўзбекистон тарихи

//