Олам


Сақлаш
17:09 / 25.09.2023 0 521

Олам – инсонни ўраб турган дунё ҳақидаги кенг қамровли тушунча, маълум маънода воқеликнинг ифодаси. Масалан, «элементар заррачалар олами» тушунчаси одамга маълум бўлган ва ҳали маълум бўлмаган барча элементар заррачаларни қамраб олади. Агар биз яшаётган бутун коинотни элементар заррачалардан ташкил топган деб ҳисобласак, бу тушунча бутун коинотни ҳам акс эттириши мумкин. Масалан, ўсимликлар оламига фақатгина ўсимликлар киради, бошқа тирик мавжудотлар: ҳайвонлар ва одамлар бу оламдан четда қолади. Шу нуқтаи назардан олам тушунчаси нисбийдир. Баъзида олам деганда барча нарсалар, жисмлар, воқеа-ҳодисаларни қамраб олувчи умумий тизим тушунилади. Бу маънода олам космологик олам тушунчасига мос келади. Айримлар уни чексиз ва чегарасиз, бошқалар эса коинот маъносидаги оламни чекланган объект сифатида талқин этади. «Чексизлик» ва «чегарасизлик» тушунчалари нисбий маънога эга, бир тизимда чексиз ҳисобланган объект бошқа тизимда чекланган бўлиши мумкин ва аксинча. Оламнинг намоён бўлиш шакллари хилма-хил. Фақат моддий жисмларни ўзига қамраб олган олам моддий олам дейилади. Айримлар уни жисмоний, яъни физик олам деб атайди. Одамнинг маънавий, руҳий дунёсини қамраб олувчи дунё маънавий олам деб юритилади. Оламнинг мавжудлиги шубҳасиз бўлган ва барча эътироф этадиган қисми реал оламдир.

 

Келажакда мавжуд бўлиши эҳтимоли бўлган олам виртуал олам (лотинча virtualis эҳтимолдаги), аниқ маълумотга эга бўлган олам конкрет олам, хаёлдаги, тасаввурдаги, идеалдаги олам абстракт олам дейилади. Одамнинг кундалик ҳаётидаги ҳаммага маълум, тан олинган ҳаёти реал оламга мансуб бўлса, унинг хаёлий режалари виртуал оламга, унинг ўзи ва атрофидагилар конкрет оламга, келажакка йўналган орзу-умидлари эса абстракт оламга мансубдир. Одам ўз режаларини реал оламга асосланиб тузса, потенциал оламининг конкрет реалликка айланиш эҳтимоллиги ошади. Одам оламда бошқалардан ажралиб, якка бўлиб эмас, балки ижтимоий ҳаёт кечиради ва жамоа бўлиб яшайди. Одамлар жамоаси жамиятни, уларнинг ўзаро муносабати, фаолияти, ўй-хаёллари, идеаллари, мақсад ва маслаклари билан биргаликда ижтимоий оламни ташкил этади. Одамнинг жамиятдаги бошқа одамлар билан биргаликда ижтимоий фаолият олиб бориши уларнинг ҳар бирига хос бўлган такрорланмас индивидуал оламларига боғлиқ. Индивидуал олам, айни пайтда, ташқи оламни ҳам, ижтимоий оламни ҳам ўзида акс эттиради, ифодалайди. 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

14:07 / 15.07.2025 0 74
“Кимсан” аслида ким?

Ҳикмат

10:07 / 03.07.2025 0 74
Армон бобо

Биласизми?

16:07 / 02.07.2025 0 67
Елиб келди



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 11087
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5672
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5206
Бир қоп ун

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5146
Миллий урф-одатлар

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4650
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 3910
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3689
Ўқиш пули

//