Оилавий низо


Сақлаш
17:09 / 22.09.2023 0 917

Оилавий низо оила ҳаётида намоён бўладиган психологик ва ижтимоий кескин вазият. Турли оилавий гуруҳлар (биринчи навбатда эр-хотин, ота-она ва болалар, эр-хотин ва уларнинг ота-оналари, баъзи ҳолларда қариндошлар) ўртасида юзага келади. Оила турли ёш ва жинсдаги кишилардан таркиб топгани сабабли улар ўртасида низо чиқиши эҳтимоли мавжуд бўлади. Бундай низо ва зиддиятлар ўзаро муносабатларда бир-бирини тушунмаслик ёки тушунишга ҳаракат қилмаслик туфайли юзага чиқиши мумкин. Болалар ва ота-оналар ўртасидаги низо фарзандларнинг катталар таъсиридан қутулишга интилиши ёки ўзини ёлғиз ҳис этиши ва бошқа сабаблар таъсирида пайдо бўлади. Оилавий низо кескинлашувига йўл қўймаслик, уларнинг бир-бирини тушуниш, муросаю мадора воситасида оқилона ҳал этишга интилиш оила мустаҳкамлиги ва барқарорлигини таъминлашнинг асосий шартидир. Шаҳарларда ўта кескин оилавий низо маҳаллалар қошида тузилган яраштирув комиссиялари, ҳуқуқшунос ва руҳшунослар маслаҳатига таянган ҳолда ҳал этиш урф бўлмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16184
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6790
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6638
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5355
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4780
Ўзбекистон тарихи

//