Одамгарчилик


Сақлаш
15:09 / 19.09.2023 0 709

Одамгарчиликюксак маънавий фазилатлардан бири бўлиб, беғараз ёрдам кўрсатиш, беминнат хизмат қилиш, инсоний бурчни адо этиш билан боғлиқ хусусиятни ифодалайдиган тушунча. Шунингдек, одамгарчилик ўзаро муносабатларда меҳр-оқибат, шафқат, инсонпарварлик тамойилларининг намоён бўлишини англатадиган ахлоқий сифат ҳамдир. Одамгарчилик қадимий маънавий қадриятлардан бири, у азалдан ўзаро меҳр-шафқат, беғараз ёрдам, хайрия ишлари, саховат каби туйғуларда ёрқин намоён бўлиб келган. Бироқ одамгарчилик жамият ва давлат манфаатларига зид, ноқонуний хатти-ҳаракатларга олиб келмаслиги керак. Одамгарчилик шахслар хатти-ҳаракатида, турмуш тарзида, кундалик воқеа-ҳодисалар асносида кўринадиган фазилатлархайрихоҳлик, ҳурмат-эҳтиром, ҳамдардлик, ишонч билдириш, олижаноблик ва саховат кўрсатиш, ҳиммат, ўзгалар учун ҳаловатдан кеча олиш каби хусусиятларнинг мужассам ҳолатда намоён бўлишидан ташкил топади. Кишиларда одамгарчилик хусусияти аста-секин, босқичма-босқич шаклланади. Одамийликни, одамгарчиликни ҳар қандай шахс, ҳар бир одам ўз хатти-ҳаракати, қилаётган иши, бажараётган вазифаси орқали ҳар куни, ҳар дақиқа намоён этиши мумкин. Бундай ибратомуз хатти-ҳаракатлар, ижтимоий муносабатлар одамгарчилик деб аталмиш улуғ туйғуга уланади ва Ватан, эл-юрт, халқ манфа ати, башариятнинг эзгулиги йўлида қилинаётган олижаноб ҳамда беминнат хизматлар қаторидан жой олади. Шунинг учун ҳазрат Алишер Навоий бобомиз: «Одамий эрсанг, демагил одами, Ониким, йўқ халқ ғамидин ғами», деб одамгарчилик туйғусининг қадр-қимматини юксак эҳтирос билан куйлаган. Одамгарчилик фазилати жаҳолат, бағритошлик, шафқатсизлик, лоқайдлик каби иллатларга зид тушунча сифатида талқин қилинади. Инсонийлик қиёфасини йўқотган, ножўя юриш-туриши, ахлоқсизлиги туфайли назардан қолган кимсалар шунинг учун «одамгарчиликдан чиқди» деб баҳоланади, уятга қолади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 111
Қаҳрамон

Биласизми?

14:07 / 15.07.2025 0 285
“Кимсан” аслида ким?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 12417
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6034
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5608
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5368
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4820
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4318
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3764
Ўқиш пули

//