Най. Сирнинг сири


Сақлаш
22:09 / 08.09.2023 0 660

Сартарош шоҳ Искандарга СИРини сақлашга ваъда берди, қасам ичди, АҲД қилди. Қасамли АҲД катталашди, сарторошни портлатиш даражасига етди. Сартарош кимсасиз саҳродан қудуқ топди, ичидаги АҲДни шивирлаб ёрди, дарддан фориғ бўлди, енгиллашиб одамларга аралашди. АҲД қудуқда қамиш бўлиб ўсди. Қамиш ўзига чўпонни маҳлиё этди. Чўпон ИХЛОС билан най ясади, чалди. Най: “Искандарнинг шохи бор”, деб куйлади. Аҳднинг СИРи синди... Най садоси оламга ёйилди...

 

Барчамиз ҳар қадамда Искандар сартарошининг аҳволига тушамиз. Фарқимиз, СИРимиз бадалига берилган ваъда ИСКАНДАР қаҳри бўлиб қадамимизни ўлчаб юради. ВАЪДАнинг жавобгарлик кучи, қадрига қараб сирнинг ўчиш муддати ўз ТОШини олади. Жавобгарлик тоши, масъулияти Искандар сартарошидек ҚУДУҚ топиб тўкилишга мажбур қилади, лекин ҳамиша қудуқ қопқасиз қолаверади. Қамиш ўрнига ўсган миш-мишлар қиличи юзимизни шувут этади... Остонада эзилган сақич бозорига эга чиқамиз...

 

Сирнинг жиловини тутиб, “сақичлар бозоридан” қутилишнинг энг хавфсиз йўли САРТАРОШнинг ЧЎПОНга эврилиб, қадрдон қудуқ қамишидан най йўниб, чала билишидир...

 

Искандар сартарошининг сир айтар қудуғи – САНЪАТ қудуғи, ЧЎПОН – бахши, шоир, рассом, бори санъат аҳлидир. Тангридан бўлак бирор бир кимсанинг тили айланмаган улкан – “Искандарнинг шохи бор” деган сирнинг сирини ўчирган тил – куй, шеър, жамики санъат асаридир.

 

Ҳар бир одам ўз ҳолича бир мамлакат. Бу мамлакатнинг Искандари, сартароши, чўпони ҳам унинг ўзи. Кимда ким ўз мамлакатидаги сир ютар қудуғининг ЮКини сир очар найга жамлаб айта олса, ўз Искандарининг қатлидан омон қолади. У бу ЎЙИНда дахлсиз ғолиб бўлади. Инсоннинг – “ўзлигингни англа”, деб белгилаган маррасига яқинлашади... НАЙ эгасига айланади...

 

 Шомирза ТУРДИМОВ

 

 

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

10:05 / 20.05.2025 0 77
Фарзанд нега тирноққа ўхшатилади?

Қатра

12:05 / 19.05.2025 0 85
Ҳаммани йиғлатган васиятнома

Қатра

15:04 / 17.04.2025 0 141
Марҳамат ая соғинчи

Биласизми?

10:04 / 08.04.2025 0 170
Нархнинг навоси



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 10183
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5509
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5064
Бир қоп ун

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 4846
Миллий урф-одатлар

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4490
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3624
Ўқиш пули

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 3507
Радикализм

//