Яхшилик


Сақлаш
22:11 / 27.11.2021 1 1364

Жазирама чўлда бир саҳройи туя миниб кетаётган эди. Ногоҳ чанқоқликдан лаблари қуриб, ёрилиб кетган бир кимсага дуч келибди. У чанқоқликдан зўрға тили айланиб, бир қултум сув сўрабди.

–  Сувсизликдан ўлар ҳолатга етдим, менга раҳм қилинг, – дебди ялиниб.

Саҳройи тезда туясидан тушиб, сув узатибди. Чанқоғини қондириб, жонига ора кирган кимса кутилмаганда саҳройини итариб юборибди ва унинг туясига минганча қоча бошлабди. Саҳройи унинг ортидан бақирибди:

–  Майли, туям сеники бўла қолсин, розиман. Лекин бир илтимосим бор. Бу воқеани зинҳор ҳеч кимга айтмагин.

Бу истакдан таажжубланган қароқчи бир зум тўхтаб сабабини сўрабди.

– Агар айтсанг, тезда ҳамма ёққа овоза бўлиб кетади. Оқибатда инсонлар чўлда муҳтожларни кўрганида ёрдам бермай қўйишади, – дебди сахий саҳройи.

1 Изоҳ

G'ulom

12:01 / 01.01.1970

A'lo

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

12:05 / 04.05.2026 0 208
Йигит ва ўгит



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16606
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6874
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6722
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5986
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5465
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5424
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4927
Ўзбекистон тарихи

//