Мутафаккир


Сақлаш
21:08 / 10.08.2023 0 831

Мутафаккир (арабча фикрловчи) илм эгаси, бир ёки бир нечта фан соҳасини эгаллаган, янги йўналишлар, кашфиётлар яратган олим, фавқулодда зеҳн ва заковат, энг юқори ва ҳар тарафлама ривожланган, чуқур фикрлайдиган истеъдод соҳибини англатувчи атама. Унинг иш қобилияти ва фаолияти бениҳоя юқори даражада бўлади, ўлмас ва улкан мерос қолдиради. Мутафаккир кўп соҳаларда янги даврни бошлаб беради, улар яратган маънавий бойликлар тарихда бурилиш нуқтаси бўлиб хизмат қилади. Мутафаккирларнинг бутун фаолияти ва яратган асарларидан дунёдаги барча халқлар манфаат кўради. Уларнинг номлари боқийдир, токи инсоният бор экан, улар халқлар хотирасида яшайверади. Муҳаммад Мусо Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Райҳон Беруний, Абу Наср Форобий, Абу Али ибн Сино, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Марғиноний, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий ва бошқалар шулар жумласидандир.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16184
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6790
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6638
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5354
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4780
Ўзбекистон тарихи

//