Мустақиллик ва эзгулик монументи


Сақлаш
21:08 / 10.08.2023 0 1981

Мустақиллик ва эзгулик монументи халқимизнинг узоқ йиллар кутган орзу-армонлари ва эзгу мақсадларини ифодалайдиган рамз, истиқлолнинг дастлабки йилларида Мустақиллик майдонида бунёд этилган Мустақиллик тимсоли. Унда Ўзбекистон Республика харитасининг тасвири акс эттирилган. 2005 йилнинг декабрь ойида Мустақиллик монументи мажмуасига туташ ҳолда қўлида фарзандини ушлаб ўтирган бахтиёр она ҳайкали Эзгулик монументи ўрнатилди. Бу икки меъморий-бадиий мажмуага Мустақиллик ва эзгулик монументи деб ном берилди. Мустақиллик ва эзгулик монументи халқимизга хос бўлган эзгу фазилатлар тинчликсеварлик, бағрикенглик, болажонлилик, меҳр-оқибат, самимийлик ва одамийлик хусусиятларини намоён қилади. Мустақиллик майдонига кираверишда Мустақиллик ва эзгулик монументи билан яхлит ансамблни ташкил этувчи Эзгулик аркаси бунёд этилди. Мустақиллик ва эзгулик монументи ҳамда Эзгулик аркаси оқ рангдаги узун ва кенг йўлак билан туташган бўлиб, бу рамзий маънода оқ поёндозни билдиради. Эзгулик аркасининг узунлиги 150 метр, асосий пештоқларининг баландлиги 12 метр, ён томондаги устунларининг баландлиги 10 метр бўлиб, жами 16 та оқ мармардан ишланган устунлардан иборат. Мазкур баланд ва бақувват устунлар мустақиллигимизнинг мустаҳкам пойдеворидан дарак беради. Марказий устунда Ер шари тасвири ўрнатилган, Ер шари устида эса кўкка интилаётган турналар ишланган. Ер шари узра парвоз қилаётган турналар тинчлик ва эзгулик, бахт-саодатрамзини ифода этади. Бугунги кунда давлат миқёсидаги байрам ва тантаналарда, умумхалқ сайлларида ва янги ҳаётга қадам қўйиш олдидан (келин-куёвлар) монумент пойига гул қўйиш анъанага айланган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 85
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 109
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 279
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15690
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6527
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6458
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5785
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5242
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5128
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4536
Ўзбекистон тарихи

//