Мустақиллик байрами


Сақлаш
21:08 / 10.08.2023 0 2463

Мустақиллик байрами мустақиллик кунини нишонлаш. мустақиллик байрами ҳар бир халқнинг азалий ва муқаддас орзуси. Шунинг учун мустақиллик байрами куни барча озод, эркин, тенглар ичида тенг бўлиб, жаҳон ҳамжамиятида ўз қонуний ўрнига эга бўлган халқлар томонидан энг улуғ миллий байрам сифатида нишонланади. Ўзбекистон Республикаси 1991 йил 31 августда ўз давлат мустақиллигини қўлга киритди. 1 сентябрь Мустақиллик куни мустақиллик байрами деб эълон қилинди. Бугун у Ўзбекистонда энг муқаддас, энг улуғ миллий байрам. Мустақиллик байрами Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3 июлда қабул қилинган «Байрам кунлари хақида»ги қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилган Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 131-моддасига мувофиқ мамлакатимиз ҳудудида нишонланадиган байрам (дам олиш) кунлари қаторидан ўрин олди. Мустақиллик байрами бутун халқимиз томонидан катта хурсандчилик ва кўтаринки руҳ билан кенг нишонланади. Айни шу куни эришилган ютуқлар сарҳисоб қилинади, келажак сари дадил одимлар белгиланади, давлатимизнинг олий мукофотлари топширилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16184
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6790
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6638
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5354
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4780
Ўзбекистон тарихи

//