Муомала. Муомала одоби


Сақлаш
21:08 / 09.08.2023 0 1488

Муомала – кишилар билан муносабат, сўзлашув ва шунингдек, иш, хизмат ва бошқа барча соҳалар билан боғлиқ алоқаларни ифода этувчи тушунча. Энг гўзал мулоҳаза лутф-карамдир. Навоий бобомиз бундай мулоҳазани «Мулоҳаза – пардоз» деб атаган. Халқимизда одамлар билан тўғри, оқилона мулоҳаза қила билиш маданият, олижаноблик аломати деб ҳисобланади. Мулоҳаза маданиятида халқимизга хос кўплаб гўзал фазилатлар намоён бўлади.

 

Муомала одоби – инсонлараро мулоқотда намоён бўладиган одоб-ахлоқ белгиси бўлиб, сўзлашув маданиятини тартибга соладиган ҳамда шахс хулқи гўзаллигини акс эттирадиган маънавий-ахлоқий хусусиятни ифодаловчи тушунча. Муомала одобида хушфеъллик, хушмуомалалик, ҳаё-иболилик, беозорлик, ширинсўзлик, очиқкўнгиллик сингари ахлоқий меъёрлар муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, ўзида юксак маданиятни мужассам этган кишилар муомаласида ҳаё, андиша ва иболилик яққол кўзга ташланади. Маърифатли, комил инсонлар ҳаёли ва вафодор кишилардир. Вафосизнинг жабри қанча бўлса, ҳаёсизнинг шаллақилиги, бетгачопарлиги, беандишалиги ҳам шунча озор келтиради. Бундан ташқари, мулойимлик ҳам муомала одобининг муҳим сифатларидан саналади. Муомаланинг асосий манбаини сўз ташкил этади. Муомала одобига кўра, яхши-ёмон сўз инсоннинг руҳиятига бевосита таъсир кўрсатади: яхши сўз билан муомала қилинса – яхшилик топилади, ёмон сўз билан муомала қилинса – ёмонлик. Маданийликнинг энг муҳим унсурларидан бири муомала одобидир. У моҳиятан, ўзаро ҳамкорликнинг шаклларидан бири. Инсон зоти бир-бири билан ҳамкорлик қилмасдан, ўзаро тажриба алмашмасдан, бир-бирига таъсир кўрсатмасдан яшаши қийин. Муомала – одам учун эҳтиёж, заруратдир. Муомала одоби бошқа кишилар қадр-қимматини, иззатини жойига қўйишни, анъанавий ахлоқий-меъёрий талабларни бажаришни тақозо этади. Унинг энг ёрқин, сермазмун ва ифодали тарзда намоён бўлиши сўз, нутқ воситасида рўй беради. Сўзлаш ва тинглай билиш, суҳбатлашиш маданияти муомала одобининг муҳим жиҳатларини ташкил этади. Шу боис муомала одоби энг аввало, ширинсуханлик, камсуқумлик, босиқлик, хушфеъллик сингари ахлоқий меъёрларда намоён бўлади. Ахлоқий комилликка эришиш муомала одобини эгаллашдан бошланади. Муомала одобининг яна бир «кўзгуси», бу – инсоний қараш, нигоҳ, сўзсиз ҳаракатлар. Маълумки, одамнинг қарашида, юз ифодасида, қўл ҳаракатларида унинг тил орқали ифодаланмаган, сўзга айланмаган ҳиссиёти ўз аксини топади. Чунончи, суҳбатдошининг гапини охи ригача эшитмай, қўл силтаб кетиш – муомаладаги маданиятсизликни англатади. Баъзан қараб қўйишнинг ўзи сўздан ҳам кучлироқ таъсир кўрсатади. Умуман олганда, муомала одоби кишиларнинг бир-бирига таъсири, тарбия ва ўз-ўзини тарбия этиш воситаси сифатида шахслараро муносабатларда муҳим аҳамият касб этади. Шу сабаб ёшларимизда муомала одобини шакллантириш ҳоз. кунда жамиятимиз олдида турган муҳим вазифалардан ҳисобланади. Бунда ота-она, маҳалла-кўй, таълим-тарбия соҳаси ходимларининг таъсири катта.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 85
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 83
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 183
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 13356
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6161
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5910
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5485
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4936
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4571
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3826
Ўқиш пули

//