Кўйлак


Сақлаш
22:11 / 25.11.2021 0 938

У кўйлак эди, холос.

Зотан, туғилганидоқ қулоғига қуйилганди қўрғошиндек

Унинг ҳақ-ҳуқуқи йўқлиги,

Ҳеч кимлиги.

 

У бор-йўғи кўйлак эди,

Бошқалар белгиларди унинг калта-узунлигини.

Тўғри-да, қачон ёки қаерда кўргансиз,

Кийимнинг ўлчам танлови ўзига берилганин.

 

Шу тариқа сассиз-садосиз яшади бир умр,

Бу орада бир неча кўйлакчалар қирқди этагидан,

Бунинг учун еган калтаклари эса сон-саноқсиз эди.

"Менга белбоғ керак!

Белбоғ туғиб бер менга!" –

Ўкирарди эркак.

Белида белбоғи йўққа ўхшарди ўшқириқларидан...

 

Оламча орзулари бор эди

Кўйлакнинг,

Ўқимоқчи, жамиятда ўрнини

Топмоқчи эди.

Аммо чўнг турмуш сабаб

Орзуларин дорга осарди ҳар кун,

Дорга илган кир мисоли.

 

Ипни силкитаётган елларга қўшилиб

Учиб кетгиси келарди қаёқларгадир кўйлакнинг.

Хўрлик, калтак, зулм камдек

Бошқа янги кўйлак келди бир кун уйга...

Оҳорли эди у ҳали,

Қип-қизил гуллари ўйнаб турарди мато юзида.

 

Қизларининг "нега" деган жим саволли кўзлари,

Янги кўйлакнинг эрига қаратилган очиқ ишвалари,

Эрининг "истасанг шу, истамасанг кўча" деган иддаолари...

Кўйлакни охири орзуларига ундади.

Учиб кетгиси келди бу ерлардан

Шамоллар қанотида.

 

Ва... бир куни сакради бешинчи қават деразасидан.

Аммо учиб кетолмади!..

Ўшанда билишди кийим ичида

Қачонлардир тирик аёл яшаганин,

Тирик одам яшаганин.

Аммо кўйлак бечора шуни унутганди –

Учиб кетаман деб чиндан ўйлаганди чоғи.



Гўзал РЎЗИЕВА

10-25 ноябрь, 2021 йил

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 223
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 201
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 343
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15253
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6401
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6233
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5697
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5142
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4872
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4289
Ўзбекистон тарихи

//