Миллий ҳис-туйғу


Сақлаш
20:08 / 08.08.2023 0 670

Миллий ҳис-туйғумуайян мамлакат фуқароларининг ижтимоий воқеликда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларни ҳис этиш, унга бўлган муносабат билан боғлиқ руҳий-психологик кечинмалар кўриниш ва шакллари мажмуини ифода этувчи тушунча. У миллий руҳият, маданий-маънавий мерос, урф-одат ва анъаналар, тарихий тажриба билан боғлиқ ҳолда миллат менталитетида яққол намоён бўлади. Турли халқлар ва миллатларда бундай ҳис-туйғуларнинг намоён бўлиш шакллари ўзига хосдир. Бу талай объектив ва субъектив омиллар билан белгиланади. Жамиятдаги турли қатламларда ҳам ўзига хос тарзда намоён бўлади. Масалан, ёшлар миллий ҳис-туйғусида рационаллик билан бирга ҳиссий ўзгарувчанлик, максимализм, онгсиз-руҳий ҳаракатларга мойиллик сезилса, ҳар қандай масалага холислик, вазминлик ва мушоҳада билан оқилона ёндашиш ҳисси ёши улуғларга хос сифатлардир. Мавжуд шарт-шароит, ҳар бир кишига хос темперамент хусусиятлари, миллий-маданий мерос, қадриятларга бўлган муносабат ҳам миллий ҳис-туйғуга таъсир кўрсатади. Ортиқча эҳтиросларга берилмаслик, босиқлик, ақлга таяниб иш кўриш миллий ҳис-туйғуни ифодаловчи муҳим жиҳатларидир. Миллий ҳис-туйғуга мавжуд шарт-шароит билан ҳисоблашмасдан ҳаддан ташқари эрк бериш воқеа-ҳодисаларнинг нохолис баҳоланишига сабаб бўлиши мумкин. Умуман олганда, миллий ҳис-туйғу муайян миллатнинг узоқ давр мобайнида давомида шаклланадиган ва ўзгариб борадиган ўзига хос хусусияти бўлиб, уни эътиборга олиш воқеа-ҳодисаларни баҳолашда, уларга муносабат билдиришда ўзига хосликни яққол намоён этади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 211
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 193
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 331
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15159
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6376
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6167
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5676
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5120
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4826
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4230
Ўзбекистон тарихи

//