Миллий ғоя


Сақлаш
22:08 / 07.08.2023 0 480

Миллий ғоя – 1) миллатнинг ўтмиши, бугуни ва истиқболини ўзида мужассамлаштирган, унинг туб манфаатлари ва мақсадларини ифодалаб, тараққиётга хизмат қиладиган ижтимоий ғоя шакли. 2) Мустақиллик йилларида шаклланган, ўзига хос фалсафий асоси, илмий-назарий ва тарихий илдизларига эга яхлит таълимот. И.А.Каримов томонидан яратилган ушбу таълимот мамлакат тараққиётининг объектив зарурати, миллий ривожланишнинг қонуний ҳосиласи сифатида озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этаётган халқимизнинг мақсад-муддаолари ва орзу-интилишларини ифодалайди. Инсоният тараққиёти бирон-бир жамиятнинг эзгу ғоялар ва мафкурасиз ривожлана олмаслигини тасдиқлаб келмоқда. Миллий ғоя ҳар бир жамият ижтимоий-сиёсий тараққиётини таъминловчи миллий омил сифатида намоён бўлади.

 

Аждодларимиз жамиятнинг барча босқичларида жамият аъзолари тафаккурига эзгуликка ва бунёдкорликка чорловчи ғояларни сингдириб келганлар. Масалан, зардуштийлик динининг «Авесто» китобидаги ғоявий концепция – «Эзгу фикр, эзгу сўз ва эзгу амал» тамойили бунинг ёрқин далилидир. Миллий ғоя ўз моҳиятига кўра, халқ, миллат тақдирига дахлдор, қисқа ёки узоқ муддатда ҳал этилиши керак бўлган вазифалар ва мўлжалларни ҳам акс эттиради. Ўз даврида (1941–1945 йилларда) фашистлар босиб олган Францияда «қаршилик кўрсатиш» ғоясининг миллий ғоя даражасига кўтарилгани ва бу мамлакат озод этилиши билан ўз аҳамиятини йўқотгани фикримизга далил бўла олади. Муайян ғоянинг миллий ғоя сифатида майдонга чиқиши миллатнинг мавжуд ҳолати билан бевосита боғлиқдир. Чунки, ана шу негизга таянган ҳолдагина у миллатнинг қисқа ёки узоқ вақтда эришиши лозим бўлган мақсад-муддаолари ва мўлжалларини тўғри ифодалай олиши мумкин. Ҳар бир халқ ўз тарихининг бурилиш нуқталарида, аввало мафкура масаласини, унинг ўзагини ташкил этадиган, ўзига хос бирлаштирувчи ядро вазифасини ўтайдиган ижтимоий ғояни шакллантириш муаммосини ҳал қилади. Мамлакатимиз учун миллий ғоя ҳақидаги масаланинг бугунги амалий аҳамияти шундаки, биз янги жамият қуриш даврини бошдан кечирмоқдамиз. Айнан шундай пайтда аҳолининг турли қатламлари манфаатларини ҳимоя қилувчи хилма-хил қарашлар шаклланиши мумкин. Бундай шароитда миллат ва жамиятнинг пароканда бўлиб кетишига асло йўл қўйиб бўлмайди. Акс ҳолда сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий ислоҳотлар ўз аҳамиятини йўқотади, мустақиллик йўлида ғовлар пайдо бўлади.

 

Баъзи собиқ иттифоқ давлатларида жамиятнинг бир-бирига қарама-қарши турувчи кучларга бўлиниб кетгани ёки айрим қўшни мамлакатларда маҳаллийчилик заминида жамиятни бўлиб юборишга уринишлар бўлаётгани ҳам ана шунинг оқибатидир. Мамлакатимизда эркин, ҳуқуқий-демократик, фуқаролик жамияти асосларини мустаҳкамлаш, миллий ғояни жамиятимиз аъзолари онгига сингдиришда маданий-маърифий муассасаларнинг ўрни беқиёсдир. Ушбу ташкилотлар орқали миллий ғояда устувор йўналишлари сифатида белгилаб берилган қадриятлар тарғиботига эътибор қаратиш, ушбу жиҳат халқимизнинг миллий ўзлигини англаб, мустақилликни мустаҳкамлаш ишига камарбаста бўлишини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Маълумки, ғоя, яъни мақсад кўп ҳолларда амалиётдан илгари юради. Аввал муайян ғоя жамият аъзоларининг умумий мақсади сифатида илгари сурилиб, сўнг ушбу мақсадни бажариш учун амалий фаолият бошланади. Шу жиҳатдан ҳам миллий ғоя ўзлигимизни англаб ижтимоий тараққиёт ва барқарорликни таъминлашимиз йўлида муҳим омил бўлиб хизмат қиладики, ушбу ишларни амалга оширишда маънавият соҳаси ходимларининг фаолияти муҳим ўрин тутади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:03 / 12.03.2025 0 157
Туркистондаги қадимий аёллар байрами

Биласизми?

10:03 / 03.03.2025 0 134
“Қозонди” феълидаги “қозон” ҳақида

Биласизми?

10:03 / 03.03.2025 0 174
Маржумакдан шўрва қилиб бўладими?

Биласизми?

15:02 / 28.02.2025 0 148
Маймунжон, парманчак ва болдирғон

Биласизми?

14:02 / 28.02.2025 0 130
Хўжайин бўлолмаган хўжағат



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 9219
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5315
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4904
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4336
Тинчлик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 4207
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3560
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 3144
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

//