Миллий-маънавий қиёфа


Сақлаш
19:08 / 04.08.2023 0 626

Миллий-маънавий қиёфа – жамиятдаги турли этнос, халқ, миллатга хос умумий миллий хусусиятлар (негизлар) асосида тарихан шаклланган, уларнинг турмуш тарзи, тили, урф-одат ва анъаналари, қадриятларига хос ва мос бўлган умумий миллий-маънавий хусусиятлар, фазилатлар мажмуасидир. Миллий-маънавий қиёфа ҳар бир жамиятга хос бўлган муҳим тарихий, фалсафий, ижтимоий-сиёсий хусусият саналади. Миллий-маънавий қиёфа тарихан таркиб топган миллий анъана, урф-одат, расм-русум, таомилларни ўзида мужассам этади. Миллий-маънавий қиёфа айнан бир халққа тегишлилиги боис ҳам унинг турмуш тарзи, тарихи, фалсафаси, ижтимоий ҳаётини ифодалаш билан биргаликда жамиятнинг ўзига хос интеллектуал салоҳиятини белгилайди. Ўзининг миллий-маънавий қиёфасини йўқотмаган, асл ҳолича сақлаган халқ ўзлигини, ўз миллийлигини қадрлаган ҳисобланади. Миллий-маънавий қиёфа халқларни бир-биридан ажратиб турувчи ўзига хос муҳим хусусият ҳамдир. Дунёда қанча халқ бўлса, уларнинг ҳар бири ўзига хос, бетакрор миллий-маънавий қиёфага эга. Ўзбек халқининг миллий-маънавий қиёфаси бағрикенглик, тантилик, меҳмондўстлик, болажонлилик, кечиримлилик, соддалик, меҳнаткашлик, андишалилик, қаноатлилик, одоблилик, саховатпешалик, ориятлилик, некбинлик, эътиқодлилик, оқибатлилик сингари фазилатларда мужассамлашган. Мазкур фазилатлар авлоддан-авлодга мерос сифатида ўтиб халқимизнинг миллий-маънавий қиёфасининг мазмун-моҳиятини ифодалайди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 111
Қаҳрамон

Биласизми?

14:07 / 15.07.2025 0 286
“Кимсан” аслида ким?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 12422
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6034
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5614
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5369
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4820
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4318
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3764
Ўқиш пули

//