Маймун ови


Сақлаш
02:08 / 03.08.2023 0 728

Ҳиндистонда маймунларни жуда оддий усулда овлашади. Ерни ковлаб, оғзи тор хумни ер баробар кўмиб, ичига бир қанча ёнғоқ ташлаб қўйилади. Маймун ердаги тешикни ва ундаги кўпгина ёнғоқларни кўради. Шошилганча, қўлини тешикка суқади ва панжасига сиққанча ёнғоқларни чангаллайди, уларни ташқарига чиқармоқчи бўлади. Аммо чиқара олмайди. Ёнғоқларни чангаллаган панжаси хумнинг тор оғзига сиғмайди. Асло сиғмайди. Маймун аввалига бундан жазавага тушади, ирғишлайди, қўлини тортиб олмоқчи бўлади. Кейин ўзига келади ва ўтиради.

 

Бир соат.

Икки соат.

Уч соат.

 

Панжаларини очиб, ёнғоқларни ташлаб юборишга эса фаҳми етмайди. Шу тарзда ёнғоқларни асло ташлаб юбормайди. У бунга қодир эмас. Кейин овчилар келади ва маймунни ўлдирадилар. Ҳатто қурол билан ҳам эмас. Шунчаки оддийгина сўйил билан маймунларнинг бирин-кетин бошига туширадилар. Шу тариқа маймунлар ёнғоқларни қўлидан қўйиб юбормай ўлимга рўбарў келади...

 

Биз ҳам асли панжаларида ёнғоқларни маҳкам тутган маймунлар кабимиз. Кимнингдир ёнғоғи – ташлаб юборишга кўзи қиймайдиган маълумоти, бошқа бировда меҳр-оқибат кўрсатиши даргумон бўлсада, тоқат қилишга мажбур эри, хотини. Кимдадир, маоши кам эсада, кўнгил уза олмайдиган касби...

 

Кўпларимиз ўткинчи дунё матоҳларини маймунлар каби кафтимизда маҳкам сиқиб ушлаб олганмиз. Панжаларни очишга кучимиз етмай ўтираверамиз. Ўтираверамиз.

Ўтираверамиз.

Нимани кутамиз ўзи?!

 

Бир қарасак, қўлида сўйил билан овчилар ҳам етиб келадилар.

Биз эса ўзимизни ва бошқаларни бунга кўндирганча ўтираверамиз.

Қаёққа ҳам кетардик?

Кимга ҳам керакмиз?!

Аммо бу ерда нима десангизда, ёнғоқлар бор ахир?!

УМР БЎЙИ ЎТИРАМИЗ.

НАФАҚАГАЧА!

ТОБУТГАЧА!..

 

Ориф ҲОЖИЕВ

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

10:05 / 20.05.2025 0 77
Фарзанд нега тирноққа ўхшатилади?

Қатра

12:05 / 19.05.2025 0 85
Ҳаммани йиғлатган васиятнома

Қатра

15:04 / 17.04.2025 0 141
Марҳамат ая соғинчи

Биласизми?

10:04 / 08.04.2025 0 170
Нархнинг навоси



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 10182
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5509
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5064
Бир қоп ун

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 4846
Миллий урф-одатлар

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4490
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3624
Ўқиш пули

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 3507
Радикализм

//