Миллий­-маданий марказлар


Сақлаш
21:08 / 02.08.2023 0 1181

Миллий-маданий марказлар – Ўзбекистонда яшовчи муайян бир миллат вакилларининг миллий-маданий эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилувчи жамоат ташкилотлари. Мамлакатимизда истиқомат қилаётган турли миллат вакилларини республика ижтимоий, маънавий-маърифий ҳаётида фаол иштирок этишини таъминлаш миллий-маданий марказлар фаолиятининг муҳим йўналишларидан биридир. Конституциямизда «Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналарини ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади», деб таъкидланган. Бу борада ҳаётимизда кўплаб тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, бугун 130 дан ортиқ марказлар мавжуд бўлиб турибди. Мамлакатимизда истиқомат қилаётган барча миллат ва элатларнинг ўз она тилида ўқиши учун кенг имкониятлар яратилгани, мактаблар ва олий ўқув юртлари бунга амал қилаётгани, кўплаб тилларда газета ва журналлар чоп этилиб, телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар олиб борилаётгани ҳам бу борадаги самарали фаолиятнинг яққол далилидир. Миллий-маданий марказлар турли жамият, халқ, миллатлар ўртасида ҳар томонлама ҳамкорлик маънавиятини шакллантириш, халқларнинг ўзаро ишонч ва ҳурматини ошириш мақсадларига хизмат қилади. Шу жиҳатдан улар томонидан олиб бориладиган ишлар кўпроқ маданий ва маънавий йўналишда бўлиб, бу жаҳон халқлари, турли маданиятлар интеграциясида муҳим омиллардан бири бўлиб ҳисобланади.


Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16184
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6790
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6638
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5355
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4780
Ўзбекистон тарихи

//