Миллий давлатчилик


Сақлаш
22:08 / 01.08.2023 0 600

Миллий давлатчилик – муайян миллатнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маънавий қадриятларига, манфаатларига асосланган, жамият ижтимоий-тарихий тараққиёти натижасида шаклланган давлатнинг шакли. Бирор ҳудудда мутлақ кўпчиликни ташкил қилган миллий этник гуруҳлар ижтимоий ҳаётни ташкил қилиш учун бирлашиб, ўзларининг манфаатларини ҳимоя қилувчи давлатни вужудга келтиради. Миллий давлат уни ташкил қилган миллатнинг дунёқарашига, анъаналарига, руҳтиятига мос келади. Давлатчилик тарихан таркиб топган ҳодиса бўлиб, халқнинг ижтимоий ҳаёти, тақдири билан узвий боғлиқ ҳолда шаклланади ва ривожланади. Тарихий тажриба шуни кўрсатадики, давлатчилигидан марҳум бўлган миллат ривожида миллий емирилиш, парокандалик жараёнлари авж олади. У ўзининг миллий давлатини тиклашга эришсагина ижтимоий ва миллий тараққиётнинг истиқболини аниқ белгилаш имконига эга бўлади. Миллат ўз қадриятларини сақлаб қолишни хоҳлар экан, миллий давлатчилик учун курашади. Чор Россиясининг босқинчилик сиёсати натижасида Марказий Осиё халқлари миллий давлатларидан маҳрум бўлдилар. Уларнинг миллий манфаатларига зид бўлган босқинчи давлат минтақа халқларининг миллий давлатчилик анаъналарини оёқости қилгани, шўро даврида эса миллатларни аралаштириб йўқ қилиб юбориш сиёсати юритилгани оқибатида маҳаллий халқлар ўзларининг миллий қадриятларидан узоқлашди, бегоналашди. Ўзбекистон халқи мустақиллик шарофати билан миллий давлатчиликни шакллантириш ва ривожлантириш имкониятини қўлга киритди. Бу миллатимиз тақдирида ҳал қилувчи тарихий ҳодиса бўлди. Минг йиллар давомида шаклланган, халқимиз менталитетига мос бўлган миллий давлатчилик анъаналарига асосланиб, мустақил миллий давлат пойдевори барпо этилди. Истиқлол йилларида мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳаларида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар жараёнида давлатимиз бош ислоҳотчи сифатида олдимизда турган буюк мақсадларга эришиш йўлида етакчилик қилиб келмоқда. Бу бир томондан миллий давлатчилик анъаналаримизнинг такомиллашувига, иккинчи томондан, юртимизда озод ва обод Ватан ҳамда фаровон ҳаёт барпо этишга хизмат қилиши шубҳасиздир.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

14:07 / 15.07.2025 0 74
“Кимсан” аслида ким?

Ҳикмат

10:07 / 03.07.2025 0 75
Армон бобо

Биласизми?

16:07 / 02.07.2025 0 67
Елиб келди



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 11088
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5672
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5206
Бир қоп ун

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5147
Миллий урф-одатлар

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4650
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 3912
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3689
Ўқиш пули

//