Ирфон


Сақлаш
16:11 / 24.11.2021 0 2440

 

ИРФОН (араб. билиш, англаш) - билиш, билиб олиш, таниш, қайтадан таниш, тушуниш ва билим маъноларида қўлланади. Бу сўзнинг муодили юнонча бўлиб, сирли ва ғайбли деган маъноларни англатади. Ирфон сўзи умумий маънода, юзаки илмга қарши ўлароқ, бир нарсани аниқ ва ҳар томонлама билиб олишни ифода этади. Масалан, “фалон киши ориф шоирдир" деганда, таърифланаётган одам юзаки билимларга қаноат қилмай, тасаввуф, адабиёт, шеър ва бошқа фанларга оид кўплаб масалаларни пухта ўргангани англашилади. Ирфон илоҳий илмлардан бири сифатида Ҳақнинг зоти, унинг исмлари ва сифатларини ишроқ (кўнгил ёруғлиги) орқали билиб олишга қаратилган илм ҳисобланади. Бошқача айтганда, аҳлуллоҳ (худони қидирувчилар) Ҳақни таниб олиш учун танлаган йўл ирфон деб аталади. Табарий ирфонни қуйидагича таърифлайди: ирфон инсон ўз нафсини поклаш, риёзат чекиш, сиғиниш, зикр қилиш, хилватда ўтириш ва жазавага берилиш орқали сайру сулук босқичларидан ўтиб, Худо ва табиат ортидаги кучлар билан алоқа ўрнатиш ва шу йўсинда унинг қалби илҳом ва ишроқ манбаига айлангандан кейин қатьий ва шубҳасиз ҳақиқатга эришишидан иборатдир. Айрим олимларнинг фикрига кўра, тасаввуф ирфоннинг бир бўлаги, унинг кўринишларидан бири, яъни тасаввуфдан илова бўлиб, бошқача йўл-йўриқ ва мазҳабларни ҳам қамраб олади. Унга биноан бир киши сўфий бўлиб ориф бўлмаслиги ҳам мумкин ёки бир киши юзаки суръатда тасаввуф тариқатида туриб, ирфондан ҳеч қандай баҳра олмаслиги мумкин. Баъзан эса ориф сўзи дарвеш ва сўфийга нисбатан юксакроқ маънода ҳам ишлатилган. Баъзилар ирфонни тасаввуфнинг илмий ва зеҳний томони, тасаввуфни эса, ирфоннинг амалий томони деб талқин этган. Сўфий ақидасининг асоси “бир” бўлиши керак: “бир" дейиш, “бир”ни қидириш ва кузатиш асосида, ягона ва мутлақ зотдан бошқа бирон нарса борасида ўйламаслиги зарур. Тасаввуф ва ирфон қоидаларига биноан, сўфий, ҳақиқий ориф ва ҳақиқий инсон ўрнида туриши лозим. Инсонларни севиш, уларнинг хизматида бўлиш, айни ҳолда худонинг борлиги ва бирлигини унутмаслик, сўфийларнинг асосий ақидасидир.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 93
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 89
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 188
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 13400
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6173
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5919
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5496
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4950
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4591
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3831
Ўқиш пули

//