Меҳнат эстетикаси


Сақлаш
21:07 / 28.07.2023 0 754

Меҳнат эстетикаси – эстетик категория сифатида инсоннинг ижтимоий ва индивидуал ишлаб чиқариш жараёнида гўзалликка нисбатан муносабатини ифодалайди. Инсон меҳнатининг эстетик хусусиятлари илк бор Суқрот суҳбатларида, Аристотелнинг «Поэтика»си, Витрувининг «Меъморчилик ҳақида ўн китоб» асарларида тадқиқ этилган. Европанинг индустриал тараққиёт даврига хос меҳнат эстетикаси муаммолари И.Кант томонидан фалсафий таҳлил этилган. Шу билан бирга, мумтоз эстетикада ишлаб чиқариш эстетикаси амалиёт билан узвий боғлиқ алоҳида йўналиш сифатида қарор топган. Меҳнат эстетикаси жамият моддий неъматларини ишлаб чиқариш шароитлари ва унинг натижаларини эстетик ўзлаштириш жараёнини англатади. Илмий-техника тараққиёти ишлаб чиқариш жараёнларини эстетик таъминлаш заруратни вужудга келтирди. Натижада меҳнат эстетикасида янги тармоқ – дизайн (безак санъати) ажралиб чиқди. Меҳнат эстетикаси моддий-бадиий маданиятнинг конкрет шакли, меҳнатни нафосат қонунлари асосида ташкил этишдир. Меҳнат эстетикаси ишлаб чиқариш жараёнларида ходимларнинг иш муҳитини эстетик безаш, меҳнат маҳсулотларини бадиий жиҳозлаш, гўзаллик тамойиллари асосида меҳнат унумдорлигини оширишга қаратилган фаолиятни ўз ичига олади. Меҳнат эстетикаси санъат назарияси билан диалектик боғлиқ ҳолда ишлаб чиқаришнинг барча соҳаларида гўзаллик қонуниятларини қарор топишига, эстетик дид ва туйғуни шакллантиришга хизмат қилади. Меҳнат эстетикаси жамият маънавиятининг ажралмас қисми сифатида инсонни ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етишида зарур тарбиявий восита ҳамдир.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16184
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6790
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6638
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5355
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4780
Ўзбекистон тарихи

//