Дунёда чекланган миқдорда руҳ ҳамда чексиз миқдорда вужуд бор – таниқли рус шоираси Марина Цветаевадан иқтибослар


Сақлаш
20:07 / 28.07.2023 0 610

* * *

Бугун хаёлимда шундай фикр чарх уряпти: агар ўсмирлик – баҳор, ёшлик – ёз, ўрта ёш – куз, кексалик – қиш бўлса, хўш, унда болалик нима? Менимча, болалик бир вақтнинг ўзида ҳам баҳор, ҳам ёз, ҳам куз, ҳам қишдир.

 

* * *

Бизнинг ҳаётимиз уч қисмга бўлинган: муҳаббатни ҳис қилиш, муҳаббатни яшаш ва муҳаббатни хотирлаш.

 

* * *

Инсонлар билан ҳеч келишолмайман. Чунки, улар менга руҳимни ёхуд сукунатни тинглашимга ҳамиша тўсқинлик қилишади.

 

* * *

Мен ўзимга яқин олган одамларимгагина қаттиққўлман.

 

* * *

Муҳаббат жуда ғалати туйғу. У очлик билан озиқланиб, тўқлик туфайли вафот этади.

 

* * *

Қаҳқаҳанг ҳам баъзида ичингдаги изтиробни яшира олмайди.

 

* * *

Баъзи аёлларнинг на дўсти, на ошиқлари бўлади. Уларнинг дўстлари тезда ошиққа, ошиқлари эса дўстга айланишади.

 

* * *

Баъзан хонангдаги сукут момақалдироқдек гумбурлайди.

 

* * *

Ҳар бир ўқиган китобинг ҳаётинг бир қисмини ўз ичига олади. Қанчалик кўп ўқисанг, шунчалик яшашни хоҳламай қоласан одам.

 

* * *

Одамлар сенга туҳфа этмаган ягона нарса – сен уларсиз ҳам яшай олишингдир.

 

* * *

Аҳамиятсиз воқеалар бўлмайди, фақат аҳамиятсиз одамлар бўлади.

 

* * *

Руҳ – ҳамма нарсадан улғаяди, айниқса йўқотиш ва ёлғизликлардан.

 

* * *

Ҳаётдаги ўрнимни яхши биламан. У аниқ охиргиси эмас, чунки ҳеч қачон навбатда турмаганман.

 

* * *

Ҳалол аёл ҳалол аёлни ёқтирмайди.

 

* * *

Муҳаббат – қашшоқлик ва тиш оғриғидан бошқа ҳамма нарсани енголади.

 

* * *

Вужуд – руҳнинг паноҳидир. Шунинг учун уни тўғри келган жойга сарфлаш нотўғри.

 

* * *

Менга нуқтаи назар эмас, назарнинг ўзи етарли.

 

* * *

Ёлғон гапирганимда ўзимдан эмас, мени бунга мажбур қилган одамдан нафратланаман.

 

* * *

Дунёда чекланган миқдорда руҳ ҳамда чексиз миқдорда вужуд бор.

 

* * *

Эскини янгилаш камбағалларнинг, янгисини эскиртириш эса бойларнинг анъанаси.

 

* * *

Ҳаёт билан мулоқотдаги муҳим нарса – унинг саволлари эмас, бизнинг жавобларимиздир.

 

* * *

“У чидай-чидай севарди... Бу иборани ёқтираман, бироқ тескарисига.

 

* * *

Фақат сенга ёт бўлганига дуч келасан, яқинига эса кўнгил қўясан.

 

Тўпловчи ва таржимон:

Раҳмат БОБОЖОН

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:11 / 21.11.2024 0 67
“Тариф”нинг таърифи ва тарихи

Биласизми?

10:11 / 20.11.2024 0 63
“Ўдаға”нинг ўдағайлагани

Қатра

21:11 / 11.11.2024 0 126
Мўъжизанинг баҳоси

Қатра

15:11 / 08.11.2024 0 160
Ота ва етти ўғил ҳикояси

Биласизми?

23:11 / 01.11.2024 0 238
“Бирпас”ми, “иккипас”?..



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 6114
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 4921
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4562
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 3990
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3412
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 2981
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2896
Туғилган кун

//