Туркистондаги биринчи мусулмон банки ҳақида биласизми?


Сақлаш
16:11 / 24.11.2021 0 1036

 

 

Сурхондарё вилоятида жойлашган ушбу тарихий иншоот 1902-йилда Бухоро амири Абдулаҳадхон (1886–1910) буйруғи билан Абдувосибой Ҳалимбой ўғли маблағлари ҳисобига қурилган. У Бухоро амирлигининг шарқий бекликлари, ҳозирги вилоят ҳудуди ва Тожикистон Республикасидаги дастлабки банк биноси бўлган.

 

 

 

Ташкил этилишида рус капитали умуман иштирок этмагани сабабли мусулмон ҳукмдорлар томонидан асос солинган биринчи банк сифатида тарихда қолган. Унгача, ўлкадаги барча банклар рус сармоядорлари томонидан қопланар эди.

 

 

Амир Абдулаҳадхон мусулмон банкини ташкил этган турк султони Абдулазизхондан кейинги иккинчи ҳукмдор саналади. Ваҳоланки, Бухоронинг ўзидаги банклар рус капиталига тегишли бўлган. Банк очилиши воҳада ишлаб чиқарувчи кучларнинг ўсишига туртки бўлди. Масалан, 1910-йилда пахта тозалаш заводи, биринчи телеграф қурилди. Сурхон дарёсидан Термизга канал қазилиб, минглаб гектар ерни суғориш имкони яратилди. Воҳа аҳолиси ҳунармандчилик, деҳқончилик ва боғдорчилик маҳсулотлари билан Россия ва Афғонистон бозорларига чиқа бошлади.

 

 

 

Ушбу тарихий иншоотда 1975-йилга қадар давлат банкининг Сурхондарё вилоят бошқармаси жойлашган эди. Кейинроқ, маданият бошқармаси тасарруфига берилди. Афсуски, ҳозирги вақтда бинодан тадбиркорлар фойдаланиб келмоқда.



 

Райҳон НУРАЛИЕВА

Термиз археология музейи ходими

 

 

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 20
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 82
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 264
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15481
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6480
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6356
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5759
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5210
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5007
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4440
Ўзбекистон тарихи

//