“Шиор ёзилган алвонларни бир-бирига улаб, кўрпа қавилса, Оролга ёпқич бўлади”


Сақлаш
14:11 / 24.11.2021 0 971

 

Саид АҲМАД

 

– Истиқлолга ўқ отилмай, қон тўкилмай эришилган, деган кимса адашади. Мустақиллик бир юз қирқ йиллик курашда тўкилган тоза қонлар эвазига қўлга киритилди.

 

– Мен шиор ёзган алвонларни бир-бирига улаб, кўрпа қавилса, Оролга ёпқич бўлади.

 

– Нимагаки эришган бўлсам, фақат меҳнатим орқали эришганман.  Машҳурлик масаласида бир нима дейишим қийин. Ким билади, у балки масъулият деганидир.

 

– Ёзмоқ керак. Вақти келиб, мен ҳам кетарман. Эсдаликлар ўзим билан кетмасин.

 

– Буюк одамлар ҳақида гапириш балки осондир, қоғозга тушириш эса ниҳоятда қийин. Чунки айтилган гап ўша жойида қолиб кетар, ёзилгани эса тарихга айланиши мумкин.

 

– Ҳозир осмонда чақнаётган сонсиз юлдузларнинг кўпи минг йиллар олдин сўнган, аммо уларнинг нури ҳали-ҳамон Ерга келиб турибди.

 

– Бутун илҳомини, талантини, билиму билағонлигини халқига, халқининг орзу-умидларига бағишламаган ёзувчи чинакам халқ ёзувчиси эмас.

 

– Метин иродали ижодкор замона зўрларига эгилмай, курашиб яшаб, оламдан ўтади. Кейин унинг асарлари ана шу ҳақиқат учун курашади.

 

Саид АҲМАДнинг Йўқотганларим ва топганларим

китобидан олинди.

 

Сўнмас юлдузлар ёғдуси

“Tafakkur” журнали, 2020 йил 2-сон

ИҚТИБОС

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 156
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16152
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6773
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6627
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5921
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5353
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5340
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4766
Ўзбекистон тарихи

//