Маънавият ва дин


Сақлаш
22:07 / 20.07.2023 0 1010

Маънавият ва динмаънавият мезонларидан бири бўлган, инсоннинг иймон ва тафаккурини камол топтириш, мустаҳкам эътиқод ва дунёқарашини шакллантиришига хизмат қиладиган диний қадриятлар кишиларнинг юксак маънавий идеаллари, ҳақ ва ҳақиқат, инсоф ва адолат тўғрисидаги орзу-армонлари билан узвий боғлиқ тарзда ривожланади. Дин маънавият такомилида, миллий маданият ва турмуш тарзи, урф-одат ва қадриятлар, анъаналарнинг безавол сақланиши ҳамда асрлар мобайнида халқ қалбига чуқур ўрнашишида маънавий омил бўлиб келган. Инсонийлик, меҳр-оқибат, ҳалоллик, охиратни ўйлаб яшаш, яхшилик, қаноат, саховат, меҳр-шафқат каби фазилатлар кўплаб бошқа омиллар қатори диний қадриятлар таъсирида ҳам ривожланади. Масалан, Ислом динининг илмий асосларини ўрганиш, унинг маърифий-маънавий ғояларини ривожлантириш, мўътадил эътиқод негизларини ишлаб чиқишда Имом Бухорий, Имом Термизий, Абу Мансур Мотуридий, Бурҳониддин Марғиноний, Нажмиддин Кубро, Баҳоуддин Нақшбанд каби улуғ аждодларимизнинг хизмати сингган. Уларнинг мероси бебаҳо маънавий бойлигимиздир. Муқаддас динимизни пок сақлаш, унга қарши қаратилган ҳар хил хуружларга зарба бериш, диндан нопок, ғаразли мақсадларда фойдаланишга уринаётган мутаассиб шахсларга қарши курашиш ҳам бизнинг маънавий бурчимиздир.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16184
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6792
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6638
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5355
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4780
Ўзбекистон тарихи

//