Маънавий тубанлик


Сақлаш
21:07 / 19.07.2023 0 711

Маънавий тубанликшахснинг тарбиясидаги нуқсон ва иллатларни, маънавий жиҳатдан тарбияланмаганини намоён этувчи салбий хусусиятлар мажмуи. Маънавий тубанлик тушунчаси – инсонларнинг ахлоқий фазилатига қарама-қарши, тескари бўлган хусусиятларни ифодалайди, умуминсоний хулқ-атвор меъёрларидан оғиш натижасида келиб чиқадиган нохуш жиҳатларни билдиради. Ўз манфаати, жони ва танининг роҳатини кўзлаб, «ўзим бўлай»чилик кайфияти билан ошкора ва махфий равишда йўл қўйиладиган ғайриинсоний хатти-ҳаракат, қилиқ, бадкирдорлик – ҳаром-хариш ишлар, фаҳш, нафсхўрлик, бахиллик, қитмирлик, таъмагирлик ва порахўрлик, манманлик ва шуҳратпарастлик, хиёнат ва олчоқлик – маънавий тубанлик иллатларининг турли хил кўринишларидир. Энг ёмони, бутун инсоният нафрат билан қарайдиган Ватанга хиёнат қилишдек бадбин иш ҳам маънавий жиҳатдан тубан шахсларга хосдир. Ўз қадрини билмаган шахс учун, Ватани, халқи, она юрти ва ҳаётнинг қадри бўлмайди. Бундай нусхалар ҳар қандай разиллик, ҳаром-хариш ишдан қайтмайди. Азалдан муқаддас китобларимизда ҳам, халқимиз орасида ҳам бундай инсонийликка мутлақо зид бўлган жирканч одат ва иллат қаттиқ қоралаб келинади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16184
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6792
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6638
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5355
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4780
Ўзбекистон тарихи

//