Биласизми?
1. Агар мен бўлмасайдим...
Агар мен бўлмасайдим, мен ёзмоқчи бўлган нарсани барибир бошқа биров ёзарди. Айни шу фикр Ҳемингуэй, Достоевский, бизнинг ҳаммамизда бўлган десак муболаға эмас. Бунга мисол қилиб кўрсатадиганларимиздан бири – Шекспир пьесаларининг муаллифлигига 3 та номзоднинг даъвогарлик қилиши. “Ҳамлет” ва “Ёз оқшомидаги туш” асарларини олайлик, шундай асарларни кимнинг ёзгиси келмайди, ахир.
2. Таъсирланмоқ ёмон ҳолат эмас
Аввал ҳам таъкидлаганимдек, ёзувчи қатъий ёзиш усулини истовчилардан бири бўлмаслиги лозим. Унга қаердан, нима керак бўлса, кўчириши керак, шахсан ўзи буни очиқ шаклда эълон қилиши, кўчирганини тан ола билиши керак.
Шу орқали ўртага салмоғи баланд асар қўяди ва кейинги авлод ҳам унинг ёзганларидан таъсирланади. Қарабсизки, шунинг ўзи ёзувчига катта ғолиблик келтиради.
3. Истеъдод, интизом, меҳнат
Ижоднинг 100 дан 99 фоизи истеъдод... Ижоднинг 100 дан 99 фоизи интизом... Ижоднинг 100 дан 99 фоизи меҳнат саналади.
Ёзувчи ҳеч қачон ўз ёзганларидан қаноат ҳосил қилмаслиги керак. Тўғри, қайсидир ишни мутассил яхши кўриш мумкин. Аммо ҳамиша ўз имкониятларингдан-да каттароқ мақсад қилиш лозим.
Фақат ёнингдаги истеъдодлар ва севган муаллифларингдан устун бўлишга уринма.
Ўзинг улардан шунчаки ўзиб кетишга ҳаракат қил!
4. Мазмун ва услуб
Фикримча, услуб оз бўлса-да мазмундан келиб чиққан ҳолда яратилади. Ёзувчи хаёлини услуб яратишга кўпам қаратмаслиги керак. Агар шундай қилса, ёзганларининг ташқариси безак, ичкариси “тезак” бўлади. Ундай асар кўзга илиқлик бағишлаши, қулоққа ҳуш ёқиши аниқ, бироқ мазмунан жуда қуруқ бўлади.
5. Ёзувчи биринчи навбатда ўқувчи бўлиши керак
Ўқимоқ, ўқимоқ, яна ва яна ўқимоқ. Қўлингга нима тушса ўқи – ҳатто, даврнинг барча катта-кичик ёзарманларини, классикларнинг яхшию ёмонини, ўқи, ўрган, сўнгра фикрла, буларнинг ютуқ ва камчиликларини таққосла, шундан ўзингга хулоса чиқар.
Ҳудди ўтинчининг шогирди каби айнан қайси дарахтни кесишни, қаердан кесишни, қайси ғўла оловга кучлироқ тафт беришини ўрган.
Ўқи! Ўқиганда ҳам жонингга азоб бериб ўқи. Кейин эса ёз. Агар яхши нимадир чиқса, нима қилиш керак ўзинг биласан, яхши чиқмаса деразадан улқотириб юбор, йўқолсин, кетсин...
6. Қаршилик йўқ...
Баъзида эшитиб қоламан, кимлардир “Турмуш қурмасайдим, болаларим бўлмасайди, катта ёзувчи бўлардим”, дея нолийди ёхуд кимлардир “Фалон ишда ишламасайдим, аниқ буюк шоир бўлардим”, дея ўз-ўзига норизолик билдиради.
Мен бундай нарсаларга ишонмайман! Менимча, агар сен ёзишинг керак бўлса ёзасан, амин бўлки, бунга ҳеч нарса қаршилик қилолмайди.
Рус тилидан Раҳмат Бобожон таржимаси
Биласизми?
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қомус
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қатра
Бир куни...
Қатра
//
Изоҳ йўқ