Маънавий идеал


Сақлаш
22:07 / 14.07.2023 0 641

Маънавий идеалшахс ва жамият маънавиятини шакллантирувчи, йўналтирувчи ва ҳаракатлантирувчи, уни савоб ишлар, бунёдкорликка сафарбар қилувчи эзгу ғоя, орзу-мақсад ва ижобий намуналар мажмуини ифодаловчи тушунча. «Идеал» тушунчаси француз «ideal», лотинча «idealus» сўзларидан келиб чиқиб, қиёфа, мезон, мукаммаллик маъноларини англатади. Маънавий идеал атама сифатида орзу-интилишларнинг олий мақсадини ифодалайди. У ижтимоий аҳамиятга эга бўлган муҳим ахлоқий категория ҳисобланади. Бугунги жамиятимиз ривожи маънавий идеални шакллантириш ва уни жамият маънавий муҳитининг асосий негизи сифатида қабул қилишни тақозо этмоқда. Чунки халқнинг ҳаёти унинг маъяти билан узвий боғлиқ бўлиб, жамият ахлоқининг илдизи миллат тарихи билан узвий алоқадор ҳодиса. Инсон ёшликдан азалий анъаналар, урф-одатлар оғушида камолга етади. Бу борада оила, маҳалла ва таълим-тарбия даргоҳларидаги маънавий муҳитдаги уйғунлик ва барқарорлик муҳим ўрин тутади. Ҳеч шубҳа йўқки, маънавий идеал орзуси аждодларимиздан бизга ўтиб келаётган, қон-қонимизга сингиб кетган муқаддас туйғудир. Агар ота-боболаримизнинг турмуш тарзига, тафаккурига назар солсак, улар ақлий етуклик, руҳий поклик, жисмоний баққуватлик ва албатта, ахлоқий камолотга жуда катта эътибор қаратиб, бундай шахсларни идеаллар тимсолида кўрганлар.

 

Олимларнинг тадқиқотларига қараганда, инсоният ўз ахлоқий тараққиёти давомида учта идеалга интилиб келган. Булар эркинлик, тенглик ва қардошликдир. Ҳақиқатан ҳам, инсоннинг маънавий тараққиётида эркинлик, тенглик ва қардошлик принциплари муҳим ўрин тутади, улар идеалнинг категориал тушунчалари бўла олади. Чунки, фикрда, ахлоқда ва фаолиятда эркин бўлган инсонгина ўзлигини англаб етади. Ўзлигини англаган инсон барча кишиларнинг ўзаро тенглигини ҳис эта олади. Бу тенглик принципининг қарор топишидир. Одамларнинг бир-бирларини ўзаро тенг деб билишлари уларнинг ягона мақсад сари бирлашиб, фаол ҳаракатга ундайди бу қардошлик тамойилининг намоён бўлишидир. Бошқача айтганда, ўзлигини англаган киши бошқалар ҳам унга тенг, қардош эканини идрок этади ва ўзгалар ҳаётига дахл қилиш ўзига ҳам катта зарар келтиришини тушунади. Демак, маънавий идеал эзгулик ғоясидан озиқланади. Бу ғоя эса инсоннинг ўзлигини англаб етишига туртки берувчи асос сифатида маънавий идеалнинг негизини ташкил этади. Ўзликни англаш билан эса инсоннинг моҳияти кашф қилинади.

 

Ҳозирги кунда маънавий идеалнинг категориялари аниқ-тиниқ белгилаб олинган эмас. Аксарият мутахассисларнинг фикрича, маънавий идеалнинг ахлоқий категориялари қаторига эзгулик, эътиқодлилик, эркинлик тушунчаларини киритиш мумкин. Уларнинг зидди ёвузлик, эътиқодсизлик ва мутеликдир. Маънавий идеал жамиятда соғлом ахлоқий муҳитни вужудга келтириш ва кишилар дунёқарашини бойитиш тафаккурни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади. Истиқлол йилларида юртимизда маънавий идеал маънавий ва ахлоқий тарбияни кучайтириш, тарихий илдизларимизга, миллий ўзлигимизга қайтиш, улуғ аждодларимиз яратган меросни асраб-авайлаш, уни замонавий илм-фан, маданият ютуқлари асосида бойитган ҳолда келгуси авлодларга етказиб бериш аҳолининг сиёсий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш каби эзгу мақсадларимизни рўёбга чиқаришга хизмат қилиб келмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 211
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 195
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 331
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15160
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6376
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6167
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5676
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5120
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4827
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4230
Ўзбекистон тарихи

//