Маънавий бурч


Сақлаш
22:07 / 14.07.2023 0 1785

Маънавий бурч – инсонга хос бўлган юксак маънавий фазилат, унинг ахлоқий майл-истакларининг ҳис-туйғуларда акс этишини ифодаловчи тушунча. Маънавий бурч шахсни баъзан ҳузур-ҳаловатдан, турмуш лаззатларидан маҳрум этиши мумкин бўлиб, у таълим-тарбия жараёнида инсон тафаккурига сингдирилади ёки оилавий, миллий анъаналар тарзида қабул қилинади. Инсоннинг маънавий бурчи унинг маънавияти, руҳияти, тафаккурига ижобий таъсир кўрсатган, тарбиясида муҳим роль ўйнаган нарса, ҳодиса ва шахсларга нисбатан маънавий қарздорлик туйғусидир. Бурч кишининг жамият, давлат ва бошқа одамларга нисбатан муносабати, улар олдидаги мажбуриятини ифодалайди. Маънавий бурч атамаси виждон, эътиқод, масъулият каби тушунчалар билан узвий боғлиқдир. Умуман, маънавий бурч инсон ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида, ҳар бир хатти-ҳаракатида намоён бўлади. Улуғ мутафаккир Ибн Сино «Бурч тўғрисида рисола»сида бурчни Тангри олдидаги қарздорлик туйғусини бажариш, илоҳий масъулият деб талқин этади. Маънавий бурч нафақат масъулиятни, балки ҳар қандай ишга виждонан ёндашишни, эътиқодда собитликни тақозо этади. Бунинг учун инсон, аввало, бурчини чуқур ҳис этиши, ҳар бир хатти-ҳаракатида ана шу мезонга таяниши лозим. Маънавий бурч туйғуси халқимизнинг бир неча минг йиллик тарихи, буюк аждодларимиз, ота-боболаримизнинг амалий тажрибаси негизида шаклланиб сайқал топиб келган. Шу боис бу туйғуни ҳар бир ватандошимиз онги ва қалбига сингдириш орқали мамлакатимиз ҳаётида юз бераётган туб ўзгаришларга дахлдорлик ҳиссини шакллантириш, Ватанимизнинг тараққий этиши ва гуллаб-яшнашига эришиш мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

12:05 / 04.05.2026 0 98
Йигит ва ўгит



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16550
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6850
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6687
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5969
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5443
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5396
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4895
Ўзбекистон тарихи

//