
Биласизми?
Мафкуравий сиёсат – муайян ғоявий қарашлар тизимини одамлар онгига сингдириш, зарарли маънавий-мафкуравий таъсирлар, турли кўринишдаги тазйиқларнинг олдини олишга қаратилган услуб ва воситалар ҳамда уларни ишлаб чиқиш, тартибга солиш ва бошқариш билан боғлиқ фаолият мажмуи. Мафкуравий сиёсатни мафкуравий вазифаларни амалга ошириш учун бўлган ҳаракат тарзида ҳам тушуниш мумкин. Бу вазифалар муайян мамлакат ёки халқнинг дунё ҳамжамиятида тутган ўрни, нуфузи, халқаро иқтисодий, сиёсий, дипломатик алоқалардаги мавқеи, тараққиёт даражаси каби бир қатор кўрсаткичлардан келиб чиқади. Масалан, ҳозирги даврда миллий мафкурамиз мустақилликни мустаҳкамлаш, мамлакатни ҳар томонлама ривожлантириш, эркин ва ёруғ ҳаёт сари олға юришга йўналтириши зарур. Одатда ички ҳамда ташқи мафкуравий сиёсат бир-биридан фарқланади. Ички мафкуравий сиёсат мамлакат, халқнинг ўз олдига қўйган стратегик мақсадларидан келиб чиқиб, тараққиётнинг янги бир босқичга кўтарилиши учун фуқароларни сафарбар қилиш вазифасини ўтайди. Ташқи мафкуравий сиёсат, ўз халқи ва мамлакатининг халқаро майдондаги нуфузини мустаҳкамлаш, мустақил тараққиётнинг халқаро муносабатлар билан боғлиқ жиҳатларини таъминлаш ҳамда бегона мафкураларнинг таъсиридан ҳимоя қилишга қаратилган бўлади. Мафкуравий сиёсатнинг самарадорлиги унинг қандай воситалар, усуллар ва шаклларда юритилишига боғлиқ. Бу ўринда ижтимоимй тараққиётдаги турли гуруҳлар, синфлар ва қатламлар манфаатларининг ҳисобга олиниши муҳим аҳамиятга эгадир. Мафкуравий таъсир ўтказиш йўллари омма учун қанчалик яқин, тушунарли ва табиий бўлса, ижтимоий-гуманитар фанлар ютуқларига таянган ҳолда ташкил этилса, мафкуравий сиёсат шунчалик самарали бўлади.
Мафкуравий тамойиллар – ҳар қандай мафкуранинг тарбиявий қудрати, унинг таъсирчанлиги миллий ва умуминсоний қадриятларнинг муштараклигига асосланиши билан белгиланади. Миллий мафкура эса жамият аъзоларининг миллат манфаатлари, орзу-умидлари, истак-хоҳишларини ўзида мужассамлаштиради. Миллий мафкура, қуйидаги тамойилларга асосланади. Биринчидан, мамлакатимизнинг бугунги ҳаёти, ўтмиши, келажаги бутун тақдири учун қайғурадиган, Ватан қисматини ўз қисмати деб биладиган кенг жамоатчиликнинг илғор дунёқараши ва тафаккурига асосланади. Иккинчидан, миллий тарихимиз ва умумбашарий тараққиёт ривожига унутилмас ҳисса қўшган олиму фозилларнинг илмий меросига асосланади. Учинчидан, жамият мафкураси шу жамиятнинг фуқароси бўлмиш оддий инсон ва унинг манфаатларини ифода этиши, фуқароларнинг бехавотир, тинч-омон, фаровон яшашини таъминлаш учун куч-ғайрат манбаи бўлмоғи лозим.
Мафкуравий тасаввур – мафкуравий таъсирнинг инсон онгидаги инъикоси. Бундай инъикос турли шаклларда ўз ифодасини топади ва инсон хотирасида узоқ вақт сақланиб қолади. Ушбу мафкуравий образлар инсоннинг кундалик амалий фаолиятида ўз ифодасини топади. Мафкуравий тасаввур ижтимоий онгнинг муҳим элементи бўлиб, мафкуравий фаолиятнинг маъноси ва мазмунини ижтимоий воқеаликнинг хаёлий образи билан боғлайди. Айни пайтда мафкуравий фаолият, хаёлий образлар билан яқиндан иш кўриш, ўзаро алоқадорлик механизмини яратиш имконини беради. Мафкуравий тасаввур ижтимоий муҳитнинг таъсири остида одамлар кўрсатган турли-туман фаолият туфайли ҳосил бўлади. Бундай ҳолат жамиятда ҳамиша маълум бир мақсад томон йўналтирилган мафкуравий тизим мавжуд эканлигидан далолат беради. Ўз навбатида, худди шу ҳолат мафкуравий тасаввур жамиятда мавжуд бўлган мафкуравий тизим: мафкуравий институтлар, мафкуравий муассасалар маҳсули эканлигини инкор этмайди. Мафкуравий тасаввур ҳосил бўлишида жамиятда мавжуд бўлган турли синфлар, табақалар, гуруҳларнинг ижтимоий тажрибаси ҳам катта аҳамиятга эга. Айни пайтда мафкуравий тасаввур бошқа мафкуравий муассасаларнинг зарарли тарғибот ва ташвиқотларидан ҳимоя қилувчи «буфер» вазифасини ҳам бажаради.
Биласизми?
Биласизми?
Биласизми?
Биласизми?
Биласизми?
Биласизми?
Қомус
Қатра
Қатра
Биласизми?
Қатра
Қомус
Қатра
Бир куни...
//
Изоҳ йўқ