Матонат


Сақлаш
21:07 / 11.07.2023 0 911

Матонат белгиланган мақсадга эришиш йўлида учрайдиган қийинчилик ва тўсиқларни енгиб ўтишда сабр-тоқат, сабот ва бардош билан қилинган хатти-ҳаракат ва шахс хулқ-атворига хос бўлган кучли иродани ифода этувчи хислат. Матонатли инсон ҳар қандай мураккаб вазиятда чексиз сабот ва чидам, қатъият билан муваффақиятсизликдан чўчимасдан, таъна-маломатлар, бошқаларнинг қаршилигига қарамай, кўзлаган эзгу мақсадига эришиш учун ўзида руҳий ва жисмоний кучни тўлиқ сафарбар эта олади. Жаҳон ва Ватанимиз тарихида қалбида ана шундай жасорат, улкан матонат ҳисси ниҳоятда кучли бўлган инсонлар ҳар қандай мураккаб вазиятда ҳам адолат ва ҳақиқат йўлида ўзини аямай, эл-юрт учун қандай ибратли ишларни амалга оширганини кўриш мумкин. Ана шундай матонатли инсон – Зулфияхоним айрилиқ ва ҳижрон азобини бошидан кечирган, аммо ғам-андуҳ ва ҳасратларни матонат билан енгиб, тоғдек бардоши билан вафо ва садоқат рамзига айланган. Минглаб ана шундай инсонлар ҳамма замонларда ҳам барчамиз, бутун инсоният учун фидойилик, жасорат ва матонат тимсоли бўлиб келган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 85
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 109
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 280
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15690
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6527
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6458
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5785
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5243
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5128
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4536
Ўзбекистон тарихи

//