Мардлик


Сақлаш
21:07 / 10.07.2023 0 1000

Мардлик – 1) инсоннинг маънавий хислати, номардликнинг зидди, ор-номус, виждон ва садоқатни, шахснинг олижаноблигини ифодалайдиган; 2) мард кишиларга хос иш, хатти-ҳаракатни англатувчи тушунча. Мардлик сўзи халқимиз ўртасида кенг истеъмол этиладиган ва миллатимиз учун хос бўлган фазилатни ифода этадиган сўз ҳисобланади. Мард эр киши, у бир сўзли ва ҳар қандай ишни беғараз бажарувчи ор-номусли одам. Мардлик сўзи жасорат, қўрқмаслик, ботирлик каби сўзлар билан маънодошдир. Мардлик сўзи халқимиз онгида инсоф тушунчаси билан ҳам уйғунлашиб кетган. Негаки, мард кишидагина инсоф бўлади. Инсоф – бу адолат ва виждон амри билан иш тутиш туйғуси, кишиларга муносабатда ҳалоллик, тўғрилик, тенглик, соф диллик ва ҳақиқатгўйликдир. Мардлик фазилатига эга бўлган кишигина бу тушунча замиридаги маъно-мазмунни теран англаб етади, уни қадрлайди. Мардлик нима эканини англаган инсон ожизларни ҳимоя қилади, камбағалларга ёрдам беради, забунларнинг кўнглини кўтаради.

 

Азалдан аждодларимиз мардликни юксак қадрлаб, эъзозлаб келганлар. «Ваъдага вафо – марднинг иши», «Мардни меҳнат енголмас», «Марднинг иши – меҳнат» каби мақолларда мардликнинг мазмун-моҳияти мужассамлашган. Негаки, жангларда фақат ботир, фидокор инсонгина мардлик кўрсата олган, ўз Ватанини босқинчилардан ҳимоя қила олган. Мустақиллик йилларида юртдошларимиздаги мардлик туйғуси айниқса муҳим аҳамият касб этади. Чунки мустақил давлатимиз суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини таъминлаш, конституциявий тузумни ишончли ҳимоя қилиш, халқаро террорчилик, экстремизм, диний фундаментализм каби хавф-хатарларга қарши муросасиз кураш олиб бориш зарурати юрт, Ватан тақдири учун қайғурадиган ҳар бир инсондан доимий жасорат, азму шижоат ҳамда мардлик билан яшашни талаб этади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16184
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6792
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6638
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5355
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4780
Ўзбекистон тарихи

//