Мансабпарастлик


Сақлаш
20:07 / 10.07.2023 0 725

Мансабпарастлик – мансабни яхши кўриш, мансабга интилишни ифода этувчи тушунча. Мансабпарастлик деганда ҳокимият тармоғининг бирор жабҳасида, давлат органларида, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларида, давлат муниципал муассасаларида, ҳарбий тузилмаларда ташкилий, тақсимот, маъмурий, хўжалик функцияларини доимий ёки вақтинча бажараётган мансабдор шахснинг ўз шахсий манфаати йўлида давлат ёки жамиятнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларига зиён етказиб ёки унга чап бериб, мансаб пиллапоясидан кўтарилишга ҳаракат қилиши тушунилади. Мансабга интиладиган, мансабни яхши кўрадиган, давлат ва жамият олдидаги масъулиятини ҳис этмайдиган, уни мақсадга эришиш воситаси деб ҳисоблайдиган кишилар мамлакат, юрт ва миллат тақдири ҳақида қайғурмайди, пировардида оёғи ердан узилади. Бугунги кунда мамлакатимизда юксак маънавиятли кадрларни тайёрлаш масаласига берилаётган эътибор ва замонавий раҳбар кадрлар тайёрлашнинг мутлақо янги механизми яратилгани ва амалиётга изчил татбиқ этилаётгани туфайли бундай иллатлар аста-секин барҳам топмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16184
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6792
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6638
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5355
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4780
Ўзбекистон тарихи

//