Маишатбозлик


Сақлаш
21:07 / 07.07.2023 0 707

Маишатбозлик – юксак маънавият тамойилларига зид тушунча бўлиб, маишат, айш-ишратга берилишни ифодаловчи иллат. Маишатбозлик атамаси барча замонларда салбий маънода қўллаб келинган. Маишатбозлик фақат ўз манфаатини кўзлаган, бировларнинг ҳисобига айш-ишрат қилишга интилаётган кишилар учун хос хусусият ҳисобланади. Маишатбозлик покиза оиланинг, фарзандлар тарбиясининг кушандаси ҳисобланади. Чунки маишатбозликга ружу қўйган одам оиласи, фарзандлари, ота-онасини унутади, маишатбозликни деб у ҳамма нарсадан кечишга тайёр бўлади. Бу эса жамият учун хавфлидир. Бундан ташқари, айрим ривожланган мамлакатлар ижтимоий ҳаётига тобора чуқурроқ сингиб бораётган истеъмолчилик фалсафаси, улкан «лаззатланиш, айш-ишрат» индустриясининг яратилгани шарқона маънавиятга тамоман зид бўлган ғайриахлоқий хатти-ҳаракатларнинг қонунийлаштирилиши ва энг хатарлиси, бу каби маънавий иллатларни бошқа мамлакатларга тиқиштиришга уринишлар маишатбозлик авж олишига хизмат қилади, айниқса, ёшларимизнинг ахлоқ-одоби, маънавиятини издан чиқариши мумкин бўлган ғоят жиддий таҳдиддир. Шунинг учун бундай хавф-хатарларга қарши изчил кураш олиб бориш, уларнинг моҳияти, мақсадлари ва оқибатларини ёшларимизга тушунтириш маишатбозликнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 211
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 195
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 331
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15160
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6376
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6167
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5676
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5120
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4827
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4230
Ўзбекистон тарихи

//