Маиший турмуш


Сақлаш
21:07 / 07.07.2023 0 764

Маиший турмуш – инсоннинг ўз жисмоний қуввати ва меҳнатга қобилиятини тиклаши учун зарур бўлган дам олиш, ҳордиқ чиқариш ва ҳаётдан завқ олиши билан боғлиқ ҳаёт тарзини англатувчи тушунча. Маиший турмуш даражаси инсон учун қулай шароитни таъминлашга хизмат қиладиган ижтимоий инфратузилма ривожи. Кишиларнинг моддий ва маънавий турмушини яхшилаш кўп жиҳатдан маиший-коммунал, жисмоний тарбия ва спорт, маданият, савдо, жамоат транспорти, алоқа муассасаларининг фаолиятига боғлиқ бўлиб, улар кишиларнинг маданий савияси ва маънавий қиёфасининг юксалишига таъсир кўрсатади. Масалан, жойларда таълим уй-жой, коммунал, тиббий хизматларининг сифати, электр энергияси, ичимлик суви, табиий газ билан таъминланиш ҳолати, маиший хизмат, маданият муассасаларининг мавжудлиги ва улардан фойдаланиш имкониятлари, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш шароитлари (болалар спорт майдончалари, спорт клублари ва бошқа), турар-жойларнинг ободлиги – буларнинг барчаси маиший турмуш такомиллашувига хизмат қиладиган омиллардир. Кейинги йилларда бу борада амалга оширилаётган ҳамда изчил давом эттирилаётган улкан бунёдкорлик ишлари халқимизнинг маиший турмуш шароитини тубдан яхшилаш, маданият ва маънавиятини юксалтиришга қаратилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16184
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6792
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6638
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5355
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4780
Ўзбекистон тарихи

//