Мажбурият


Сақлаш
21:07 / 07.07.2023 0 706

Мажбурият – инсон зиммасига юкланган вазифа, масъулият, ижтимоий ҳаёт иштирокчиларининг ўзаро муносабатларини ифодалайдиган жиҳатларидан бири. Шахс, жамият, давлат ва индивидларнинг ўзаро алоқаларини тавсифлайди. Ана шу муносабатларни белгиловчи меъёр талаблари доирасида субъект томонидан ўз хулқ-атвори ва унинг оқибатлари, ҳаракат қилиш мажбуриятининг ижтимоий аҳамиятини англаш, идрок этишини билдиради. Мажбуриятнинг ижтимоий меъёрлар мазмунига боғлиқ ҳолда маънавий-ахлоқий (ахлоқ меъёрлари), сиёсий (сиёсий меъёрлар), юридик (ҳуқуқий меъёрлар) ва бошқа турларини келтириш мумкин. Маънавий-ахлоқий мажбурият бурч тушунчаси билан узвий боғлиқ бўлиб, ҳар бир инсон томонидан жамият, ўз оиласи, яқинларига нисбатан маънавий бурчини теран ҳис этиш, ахлоқ талабларига қатъий риоя этган ҳолда фаолият юритиш, юрт, Ватан тақдири учун масъулиятни чуқур англаган ҳолда ҳаракат қилишни англатади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 85
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 109
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 280
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15690
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6527
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6458
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5785
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5243
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5128
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4536
Ўзбекистон тарихи

//