Мадҳия


Сақлаш
22:07 / 06.07.2023 0 745

Мадҳия (арабча мақтов, таъриф) – бирор шахс, воқеа ёки нарсанинг мақтовига бағишланган бадиий асар. Мадҳия муайян халқ, миллат, давлат ва жамиятнинг орзу-интилишлари, маънавияти, тарихи, бугуни ва истиқболини ўзига хос тарзда ифода этадиган тушунча. Баъзан асарнинг бир қисми ҳам мадҳиядан иборат бўлиши мумкин. Араб, форс ва ўзбек мумтоз адабиёти анъаналарига кўра, ҳар бир йирик эпик асарнинг бош қисмида (асосан, шеърий) мадҳиялар ўрин олган. Одатда бу мадҳиялар аввало Худога, пайғамбар ва ҳукмдор ва бошқага бағишланган. Шунингдек, шоирлар орасида ўзларидан аввал яшаб ижод этган буюк шахсларга мадҳиялар бағишлаш ҳам урф бўлган (масалан, Навоийнинг «Хамса»сидаги достонлар муқаддимасида Низоми, Хисрав Деҳлавий, Жомий мадҳи). Мадҳия характеридаги асар турли жанрларда (маснавий, ғазал, мухаммас ва бошқа) ёзилиши мумкин. Муайян давлатга бағишланган шеърий-мусиқий асар ҳам мадҳия ҳисобланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16184
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6792
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6638
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5355
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4780
Ўзбекистон тарихи

//