“Китоб ҳақида китоб” чиқди


Сақлаш
22:11 / 20.11.2021 0 1566

“Ziyouz.com” веб-сайти асосчиси, журналист Давронбек Тожиалиевнинг китобхонлик тарғиботига бағишланган китоби “Академнашр” нашриётида чоп этилди.

 

“Китоб ҳақида китоб” тўрт қисмдан иборат бўлиб, “Мақолалар” бўлимидан муаллифнинг газета ва журналлардаги чиқишлари ўрин олган.  “Тадқиқотлар” бобида эса сўровнома ва таҳлилий суриштирув материаллари билан танишиш мумкин.

 

Тоҳир Малик, Анвар қори Турсунов, Шукрулло, Худойберди Тўхтабоев, Омон Матжон, Ҳалима Худойбердиева ва яна кўплаб зиёлилар билан интервьюлар “Суҳбатлар” қисмига жамланган. Кейинги бўлимда эса муаллиф томонидан таржима қилинган мақола ва маълумотларни мутолаа қилишингиз мумкин.

 

– Ушбу рисола нима ўқисам экан деб ўйланиб юрганларга асқатса керак. Китоб ва китобхонлик ҳақидаги мақолалар, “Зиёлилар нима ўқияпти?”, “Ёшлар нима ўқияпти?”, “Ўзбек ва жаҳон адабиётининг энг сара намуналарини аниқлаймиз” каби тадқиқотлар, юртимиз зиёлилари билан китобхонлик борасидаги суҳбатлар, шунингдек, жаҳон нашрлари эълон қилган энг сара китоблар ҳақидаги маълумотлар берилган, – дейди муаллиф Давронбек Тожиалиев.

 

Ўзига хос “Мутолаа энциклиподеяси”дан ўрин олган “Guardian: барча даврларнинг энг яхши 100 китоби”, “Россиялик мактаб битирувчилари ўқиб чиқиши шарт бўлган 100 та китоб”, “BBC: барча даврларнинг энг яхши 200 китоби” ва шу каби қизиқарли маълумотлар ҳам кўпчиликни бефарқ қолдирмаслиги шубҳасиз.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 20
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?

Бир куни...

11:02 / 05.02.2026 0 82
Келажак бор

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 264
Кўрпача



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 15481
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6480
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6356
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5759
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5210
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5007
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4440
Ўзбекистон тарихи

//