2021 йилнинг яшаш учун энг қиммат шаҳри қайси эканини биласизми?


Сақлаш
19:11 / 20.11.2021 0 1086

Ҳар йили “Mercer Cost of Living Survey” ташкилоти  шаҳарларни уй-жой, транспорт ва озиқ-овқат нархи каби омилларига асосланиб, дунёдаги яшаш учун энг қиммат жойларни аниқлаб келади.

 

Ўтган йилги рўйхатда Гонгконг биринчи ўринда экани эълон қилинган эди. Бу йил эса “Mercer”нинг яшаш қиймати тадқиқоти кутилмаган натижаларни кўрсатди –  Туркманистоннинг Ашхобод шаҳри олдинги қаторларни эгаллади.

 

Ашхобод хориждаги ишчилар келиб яшаши учун дунёнинг энг қиммат маскани деб топилди. “Mercer” маълумотларига кўра, бир миллиондан ортиқ аҳолига эга шаҳар давом этаётган озиқ-овқат танқислиги ва гиперинфляция туфайли иккинчи ўриндан биринчиликка кўтарилди.

 

Эслатиб ўтамиз, тадқиқот давомида 200 дан ортиқ харажатлар ҳисоблаб чиқилади.

 

209 та шаҳар рўйхати келтирилган “Mercer” рейтингида Гонконг иккинчи ўринни эгаллаган. Ливан пойтахти Байрут эса ўтган йилги портдаги йирик портлаш келтирган инқироз туфайли 45-ўриндан учинчи ўринга кўтарилган.

 

Рейтингга кўра, дунёнинг энг арзон шаҳарлари ўнталигига Тошкент ҳам киритилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Ҳикмат

15:07 / 30.07.2026 0 125
Ғурурдан баланд меҳр

Ҳикмат

16:07 / 23.07.2026 0 139
Энг қиммат ширинлик

Биласизми?

14:07 / 22.07.2026 0 121
“Ўктам”нинг этимологияси

Биласизми?

11:07 / 22.07.2026 0 156
Вафо ва вафот



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 17279
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 7142
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6900
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 6170
Бир қоп ун

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5731
Радикализм

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5575
Тинчлик

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 5249
Ўзбекистон тарихи

//