Кўргазма


Сақлаш
20:07 / 04.07.2023 0 583

Кўргазма – моддий ва маънавий соҳадаги фаолият ютуқларини намойиш этиш воситаси. Кўргазма орқали инсон ўз меҳнати самарасини кенг оммага кўрсатиш, намойиш қилиш, таништириш ва тарғиб этишга ҳаракат қилади. Кўргазмалар асосида катта меҳнат, тажриба ва изланиш ётади. Унга анча олдиндан тайёргарлик кўрилади. Энг сара ишлар (буюм, санъат асарлари ва ҳоказолар) тайёрланади. Кўргазма ўтказиш вақти олдиндан белгиланиб, экспонатлар тартиб ва дид билан жойлаштириб чиқилади.

 

Кўргазмалар мақсадига кўра қуйидаги турларга бўлинади:

1) санъат кўргазмалари: уларда тасвирий ва амалий санъат намуналари намойиш қилинади. Улар асосан муаллифларнинг халққа ижодий ҳисоботи тарзида ўтказилади. Санъат кўргазмалари муаллиф ҳамда томошабинларга катта маънавий озиқ бериб, эстетик завқ бағишлайди.

2) савдо кўргазмалари: ўзига хос реклама вазифасини бажаради ва тижорат мақсадида уюштирилади. Савдо кўргазмаларида исталган буюм ва ашёлар (транспорт, саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш моллари ва ҳоказо) намойиш қилиниши мумкин.

3) маърифий-тарғибий (информацион) кўргазмалар: бу турдаги кўргазмаларда илм-фан ва ишлаб чиқаришдаги ютуқлар намойиш қилинади. Улар халқни фан-техника соҳасидаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиради.

Бундан ташқари, кўргазмалар: даврий-мунтазам (ҳар йили, икки, уч йилда бир марта ва ҳоказо) ва номунтазам (юбилейлар, конгресслар ва ҳоказо); универсал (фан, техника ва маданият соҳаларидаги ютуқлар ва маҳсулотлар намойиши) ва ихтисослашган (бир ёки бир неча ёндаш тармоқларни қамраб олувчи); миллий, минтақавий, халқаро ва ҳоказоларга бўлинади. Кўргазма маълум бир мақсадга қаратилган, хусусан, оламни воқеа-ҳодисаларни чуқур ва ҳар томонлама идрок этишга, англашга қаратилган бўлиши лозим.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 85
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 83
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 183
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 13357
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6161
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5910
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5485
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4936
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4571
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3826
Ўқиш пули

//