Кўппартиявийлик


Сақлаш
20:07 / 04.07.2023 0 730

Кўппартиявийлик – 1) жамиятда бир неча сиёсий партияларнинг мавжудлиги; 2) жамиятнинг эркинлиги демократлашув ва сиёсий хилма-хиллик даражасининг муҳим кўрсаткичи. Мазкур тамойил жамиятда турли партияларнинг эркин фаолияти учун ижтимоий-ҳуқуқий шароит яратишни кўзда тутади. Бундай шароитда партиялар ўз дастур ва сиёсатларини Конституция асосида амалга ошириш имкониятига эга бўлади. Кўппартиявийлик демократик жамият ҳаёт тарзининг ажралмас таркибий қисми ҳисобланади. Муайян мамлакатдаги сиёсий эркинлик ва инсон ҳуқуқларининг таъминланганлик даражаси ҳам ана шу тамойилга нисбатан аниқланади. Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейин кўппартиявийлик тамойилини амалга ошириш учун юртимизда кенг имкониятлар яратилди. Ўзбекистон Конституциясида, «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги Қонунда кўппартиявийликнинг ҳуқуқий асослари ўз аксини топган. Мамлакатимизда бугунги кунда мавжуд партиялар ана шу асосда фаолият юритади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

17:02 / 23.02.2026 0 160
Нега 23 февраль эмас, 14 январ?



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 16186
Жадидчилик

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 6792
Миллий урф-одатлар

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6638
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5928
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 5360
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 5355
Радикализм

Қомус

16:12 / 25.12.2023 0 4780
Ўзбекистон тарихи

//