Конформизм


Сақлаш
22:07 / 03.07.2023 0 611

Конформизм (лотинча conformis – ўхшашлик, мос келишлик, мослашувчанлик) – шахснинг хулқ-атвори ва фикр-мулоҳазасини бошқа одамларнинг талабларига, хулқига мувофиқ бўлиши учун уларга мослаштиришга қаратилган мойиллик, унинг мавжуд ҳолатга, ҳукмрон қараш ва фикр-мулоҳазаларга мослашувчанлиги, уларга нисбатан суст муносабатни англатади. Умумий қарорларни қабул қилишда шахснинг фаол иштирок этишини тақозо этадиган, жамоавий қадриятларни сингдириб олиш ва шу туфайли ўз хатти-ҳаракатлари ҳамда манфаатларини жамоа манфаатлари билан уйғунлаштиришни талаб қиладиган жамоавийликдан фарқли ўлароқ, конформизм деганда, ўз нуқтаи назарига эга бўлмаслик, зўр таъсир кучига эга андозаларга (масалан, кўпчиликнинг фикр-мулоҳазаси, тан олинган эътиборли кишининг нуқтаи назари, тарихий анъана ва ҳоказо) кўр-кўрона эргашиш, теварак-атрофдаги воқеа-ҳодисаларга танқидий муносабатда бўлмаслик тушунилади. Ахлоқий-сиёсий конформизмни психологик мослашувчанлик билан аралаштириб юбормаслик керак. Чунки, муайян меъёрлар, урф-одат ва қадриятларни ўзлаштириш шахс ижтимоийлашувининг зарурий жиҳати ҳамда ҳар қандай ижтимоий тизим самарали фаолиятининг кафолатларидан биридир. Кундалик ҳаётда конформизм «мослашувчанлик» маъносида қўлланади. Бунда конформизмнинг мезони атроф-муҳит талабларига шахснинг мослашувчанлиги билан айнан бир хил экани тушунилади. Натижада, шахс гуруҳ тазйиқи остида ўзаро муносабатларини амалга оширувчи, ташқи кучларга ҳамиша тобе инсон сифатида тасаввур қилинади. Шахслараро муносабатларда унинг мустақил фикрлаши, қарор қабул қилиши, онгли хатти-ҳаракати, дунёқараши, маслаги инобатга олинмайди. Шу боис ҳозирги замон олимлари ташқи тазйиққа нисбатан шахс томонидан уч хил муносабат билдирилиши мумкинлигини таъкидлашмоқда. Улар қаторига шахснинг таъсирланувчанлиги, яъни ҳеч қандай можаросиз (низоларсиз) гуруҳ фикрини қабул қилиш; ичдан норози бўлган ҳолда онгли равишда ташқи кўринишдаги якдиллик аломати, ифодаси; жамоавий ўзини ўзи аниқлаш (шахснинг жамоа билан бирдамлиги, унинг қадриятлари, меъёрлари, маслаклари ва идеалларининг шахс томонидан онгли равишда қабул қилиниши) ҳамда фаол ҳимоя қилишни киритиш мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

14:07 / 15.07.2025 0 74
“Кимсан” аслида ким?

Ҳикмат

10:07 / 03.07.2025 0 74
Армон бобо

Биласизми?

16:07 / 02.07.2025 0 67
Елиб келди



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 11086
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5671
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5205
Бир қоп ун

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5146
Миллий урф-одатлар

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4648
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 3910
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3689
Ўқиш пули

//