Конституциявий бурч


Сақлаш
21:07 / 03.07.2023 0 838

Конституциявий бурч – ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш ҳамда уларнинг ривожини таъминлаш учун адо этилиши, бажарилиши мажбурий бўлган вазифа ва мажбуриятлар. Барча ривожланган давлатлар конституциясида фуқароларнинг бурчларига алоҳида ўрин ажратилган. Мустақил Ўзбекистон Конституциясида фуқаролар ва давлатнинг бурчларини белгилашда миллий тарихий хусусиятлар, ривожланган мамлакатлар тажрибаси инобатга олинган. Конституциявий бурч Ўзбекистон давлати ва фуқароларининг Конституцияда белгилаб қўйилган, бажарилиши шарт бўлган мажбуриятларидир. Фуқароларнинг Конституциявий бурчлари қуйидагилардир: барча фуқаролар Конституцияда белгилаб қўйилган бурчларини бажариши шарт; Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқароси Конституция ва қонунларга риоя этишга, бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбурдир; фуқаролар Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини асраб-авайлашга мажбурдир; маданият ёдгорликлари давлат муҳофазасидадир; фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдир; фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва маҳаллий йиғимларни тўлашга мажбурдир; Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш – мамлакат ҳар бир фуқаросининг муқаддас бурчидир; фуқаролар, қонунда белгиланган тартибда, ҳарбий ва муқобил хизматни ўташга мажбурдир. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида давлатнинг бурчлари ҳам аниқ-равшан белгиланган. Улар қуйидагилардан иборат: давлатнинг халқ иродасини ифода этиши, унинг манфаатларига хизмат қилиши, республика ҳудудида истиқомат қиладиган барча миллат ва элат вакилларининг тили, урф-одат ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлаши ва бошқа конституциявий бурчлардан ташқари, Конституцияда акс этмаган, лекин амалдаги қонун ва меъёрий ҳужжатларда ўз ифодасини топган бурчлар ҳам бор (масалан, ота-онага ҳурмат, фарзандларга ғамхўрлик, меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомига риоя қилиш ва ҳоказо).

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

17:11 / 10.11.2025 0 85
Кўрпача

Ҳикмат

12:11 / 07.11.2025 0 83
Қаҳрамон

Қатра

11:09 / 17.09.2025 0 183
Қаҳрамон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 13357
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 6161
Илк ватан

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5910
Миллий урф-одатлар

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5485
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4936
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4571
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3826
Ўқиш пули

//