Япониянинг қора томонлари


Сақлаш
01:07 / 03.07.2023 0 918

Японияда бир неча йил яшаб, атроф муҳитни кузатиб, кўрган яхши ва ёмон томонларимни ёритиб келаман. Ёзаётган постларим кўпинча, кундаликларга ўхшайди. Айнан, ўзим гувоҳ бўлган, кўрган воқеаларимни ҳикоя қиламан. Бу галги ҳикоям ҳам шулардан бири.

Бирга ишлайдиган Миязава исмли бир япон бор эди. 3-4 йил бирга ишлагандик. Жуда ҳам меҳрибон, яхши одам эди. Кунлардан бир кун ҳар доимгидек эрталабки меeтинг ( мажлис) бўлди. Мажлисда менежер “Бугун Mиязава ишга кела олмади. Ўлиб қолганлиги ҳақида хабар олдик” деса бўладими. Бу хабарни эшитиб музлаб қолдим. Қанақадир яқин одамимдан айрилгандек бўлдим. Яқиндагина бирга ишлаб хайрлашган эдик.

Менга энг ёмон таъсир қилган томони мажлисда менежер ҳам, қолган ишчилар ҳам бир оғиз “Афсус, ёмон бўлибди”, деди холос. Кейин ҳеч нарса бўлмагандек ҳамма ўз ишини давом эттирди.

Кун бўйи кайфиятим бўлмай юрдим. Ҳаммага бир-бир қараб чиқаман. Қани бирорта одам, у ҳақида нимадир дермикан, хафа бўлармикан деган маънода. Йўқ, ҳеч ким ҳеч нарса демади. Хафа ҳам бўлмади. Ўйнаб-кулиб ҳар доимгидек ўз ишларини давом эттирди.

Тўғри, хафа бўлиш, маҳзун бўлиш, бизнинг динда қораланган. Мен ҳам улардан аюҳаннос солиб йиғлаб, мотам қилишини кутмаган эдим. Аммо, 20-30 йилдан бери бирга ишлайдиган одам ўлиб қолсаю, пашша чаққандек ҳам таъсир қилмаса, ёмон туюлар экан.

Японларнинг шундай совуқ муносабатлари мени ҳар доим ҳайратга солади. Айримлари ҳаттоки “Ўтган ҳафта отам ўлиб қолди, онам ўлиб қолди” деб тиржайиб, совуқ муносабатда гапираверади. Қария ота-онасидан йиллаб хабар олмаганларини ҳам кўп эшитганман.

Шундай пайтларда ўзимиздаги меҳр-оқибатга тасаннолар айтиб юбораман. Биздаги ҳамкасблар қариндошдек, энг яқин одамлардек бўлиб кетишади. Қўни-қўшни, қариндош-уруғчиликдаги оқибатимизни айтмаса ҳам бўлади.

Хулоса ўрнида, мабодо, келажакда улкан ривожланишларга эришсак, гўзал урф-одатларимиз, меҳр-оқибатларимиз, ота-она, дўсти-ёрга бўлган муносабатларимизни сақлаб қолишимиз шарт экан!

 

Баҳодир Искандаров

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Бир куни...

14:01 / 16.01.2025 0 85
Қуриб кетсин музейинг!..

Қатра

12:01 / 13.01.2025 0 84
Муаллимдан таёқ еган султон



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 7446
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5038
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 4680
Бир қоп ун

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4109
Тинчлик

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3457
Ўқиш пули

Бир куни...

03:12 / 09.12.2021 3 3031
Ҳар нарса ҳам кўринганидек эмас

Қатра

03:12 / 28.12.2021 1 2948
Туғилган кун

//