“Бурчларимиз – бошқаларнинг бизга нисбатан ҳақ-ҳуқуқидир”


Сақлаш
16:11 / 19.11.2021 0 914

 

Фридрих НИТШЕ

 

·        Кимки куннинг учдан икки қисмини ўзига ажратолмаса, билингки, у қулдир.

 

·        Хиралик, бетакаллуфлик танқидда эмас, мақтовдадир.

 

·        Табиат қўйнида ўзимизни енгил сезамиз, зеро, у устимиздан ҳукм чиқармайди.

 

·        Ким билан гаплашмайин, ҳокимиятга ўчликни кўрдим.

 

·        Мақтаганинг сари кимдир уялади, кимдир безбетлашади.

 

·        Бурчларимиз – бошқаларнинг бизга нисбатан ҳақ-ҳуқуқидир.

 

·        Ҳамдардликнинг зарҳал ғилофида гоҳида ҳасад ханжари туради.

 

·        Ҳаётим енгил кечсин десанг, подадан ажралма.

 

·        Ёнғоқнинг пучлигини аниқлаш учун ҳам уни аввал чақиб кўрмоқ керак.

 

·        Ғолиблар тасодифга ишонмайди.

 

·        Ахлоқ – инсоннинг Табиат қаршисидаги манманлиги.

 

·        Фикрлар – туйғуларимиз кўланкасидир.

 

·        Ёлғизга шовқин ҳам далда.

 

·        Чўққи ва жарлик – иккиси ҳам бир гўр.

 

·        Худбинлик – ҳурлик аксидир.

 

·        Ҳар нарсага қизиқувчилар – бахтиёр инсонлардир.

 

·        Ҳиссиётни илоҳийлаштириш муҳаббат деб аталади.

 

·        Агар одамлар фақат ҳамдардлик сабабли садақа берганда эди, тиланчилар очликдан қирилиб битарди.

 

·        Юқорига қанча кўтарилганимиз сайин пастдагилар кўзига шунча майда бўлиб кўринаверамиз.

 

·        Жазо одамни тийиши мумкин, бироқ тузата олмайди.

 

·        Буюк воқеалар буюк фикрларнинг туғилишидан бошланади.

 

·        Сен мени алдаганингдан эмас, балки бундан буён сенга ишона олмаслигимдан хафаман.

 

·        Мусиқани ҳис қилолмайдиганларга рақс тушаётган одам савдо­йидек кўринади.

 

·        Сенинг ўз йўлинг бор, менинг ўз йўлим. Энг яхши, энг тўғри, ягона йўл... ундай йўл мавжуд эмас.

 

·        Баъзан одамлар ширин ёлғонлари чилпарчин бўлишини истамагани учун ҳам ҳақиқатни эшитгиси келмайди.

 

·        Ақлли инсон нафақат душманини сева олмоғи, айни чоғда дўс­тидан нафратлана билиши ҳам керак.

 

·     Алоҳида инсонларда жиннилик кам учрайди. Аммо гуруҳлар, партиялар, миллатлар ва даврлар учун бу – нормал ҳолат.

 

 Олмон тилидан Мирзаали АКБАРОВ

таржимаси

 

“Tafakkur” журнали, 2017 йил 3-сон

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги қўйилган

Барчаси

Биласизми?

14:07 / 15.07.2025 0 176
“Кимсан” аслида ким?

Ҳикмат

10:07 / 03.07.2025 0 108
Армон бобо

Биласизми?

16:07 / 02.07.2025 0 86
Елиб келди



Кўп ўқилган

Барчаси

Қомус

15:04 / 19.04.2023 0 11281
Жадидчилик

Қатра

20:08 / 18.08.2022 15 5724
Илк ватан

Қатра

01:01 / 10.01.2022 7 5256
Бир қоп ун

Қомус

22:08 / 04.08.2023 0 5241
Миллий урф-одатлар

Қатра

17:08 / 21.08.2022 6 4694
Тинчлик

Қомус

15:04 / 18.04.2023 0 4043
Радикализм

Қатра

01:01 / 18.01.2022 2 3705
Ўқиш пули

//